Фаолиятининг мақсад ва вазифалари

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ  ПРЕДМЕТИ  ВА МАҚСАДЛАРИ

  • Фойданинг акциядорлар талабига мос мақсадда ажратилиш ва фойдаланиш,
    ривожлантириш, воситачилик фаолиятини амалга ошириш, марказлашган бошқарувчиликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ маълумотлар асосида амалга ошириш;
  • Жамият таркибига кирувчи ва жамият чет эл фирмалари билан очадиган қўшма корхоналар, филиаллар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва кенгайтириш;
  • Кенг халқ истемоли буюмлар турини кенгайтириб бориш;
  • Мол етказиб берувчи ва мол қабул қилувчи корхоналар билан алоқани
    мустаҳкамлаб бориш, уларни мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
  • Жамият ўз фаолиятининг умумий мақсадларини  ривожлантириш учун  қуйидаги йўналишларни амалга ошириш;
  • Ўз ҳисобидаги маблағлардан ўз хўжалиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланиш, воситачилик, пайчиликни амалга ошириш, инвестициянинг тўғридан- тўғри шартномасини амалга ошириш;
  • Қимматли пул қоғозлари ва чет эл валютаси муомалаларни бажариш;
  • Ўз маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида корхоналар тузиш ёки
    тузишда иштирок этиш ҳисобига фойданинг мустақил қисмини шартнома асосида олиб ишлатиш ҳуқуқига эга бўлиш;
  • Жамият ўз хўжалик  фаолиятини  амалдаги  қонунлар ва  мазкур Низом   асосида        мустақил   ташкил этади.
  • Акциядорлик жамияти юридик шахс ҳисобланади, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқларни амалга ошириб, мулкий даъвогар ва жавобгар бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Акциядорлик жамияти ўз фаолиятида жамият фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади;