«Хива Универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши Б А Ё Н И

       

«Хива  Универсал  савдо комплекси» акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдаги  Умумий  йиғилиши

 

                                                                      Б А Ё Н И  

 «24» октябрь  2020 йил                                                                                          Хива  шаҳар

            

           Хива шаҳар Хокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарни Қ.Хасанов жамият акциядорларининг Умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларни рўйхатга олиш ва кворумини аниқлаш учун санок комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодларни киритди:

 

Санок комиссиясига сайландилар:

  1. Якубов Октам                   -  санок комиссияси раиси.
  2. Абдалниязова Мухаббат -  санок комиссияси аъзоси.
  3. Якубов Санжарбек     -  санок комиссияси аъзоси.

 

           Санок комиссиясининг раиси О.Якубов Умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорларни сони ва йиғилиш кворумини аниқлаш бўйича тузилган баённомани ўқиб эшиттирди.

 

Санок  комиссиясининг № 1 баённомасига  асосан: 

Қатнашдилар:

 

  1. Хива туман Хокимининг  ишончли  вакили:                   6438688  овоз     70,7  %
  2. «Янгиарик пахта тозалаш « ОАЖ                                      1028000  овоз     11,3   %
  3. Акциядорлар 44754     овоз      0,5   %

                                                     Жами:                                     7511442  овоз      82,5  %

 

Йиғилишни ўтказиш бўйича йиғилиш раёсатига қуйидаги номзодлар киритилди:

 

1.Хива шаҳар Хокимининг иқтисодиёт,тадбиркорлик ва туризмни                                                                  ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:                            Қ.Хасанов

2.«Xiva universal  savdo kompleksi»АЖ бошқарув раиси в.в.б:                      Д.Давлетов

             

                 Йиғилиш раиси:                      Қ.Хасанов

                 Йиғилиш котибаси:                М.Абдалниязова                   

 

К У Н   Т А Р Т И Б И:

           

1.Жамият 2019 йилги молия – хужалик фаолияти якуни буйича жамият ижроия органи хисоботини тасдиклаш.

2.Жамиятнинг 2020 йил учун бизнес режасини тасдиклаш.

3.Жамият ижро органи рахбарини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлаш ёки бекор қилиш.

4.Кузатув кенгаши хисоботи ва унинг таркибини кайта сайлаш.

5.Тафтиш комиссияси хисоботи ва унинг таркибини кайта сайлаш.            

6.2019 йил якуни бўйича аудитор текшируви хулосасини  тасдиклаш.

7.2020 йил учун жамият аудиторини тасдиклаш.

8.2019 йил якуни бўйича соф фойда тақсимоти, дивиденд микдори ва дивиденд тўлаш тартибини тасдиклаш.

9.Жамият устав  фондини кўпайтириш  ва таъсис  шартномасига  ўзгаришлар  киритиш.

      

 

 

 

                                             Э Ш И Т И Л Д И:

 

         Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият йиғилиш раиси Қ.Хасанов сўзга чиқиб, жамиятда 2019 йилда қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб, ютуқлар қаторида камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди. (Хисобот илова килинади).              Йиғилиш раиси акциядорлардан таркатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

Йигилиш иштирокчилари хисоботни бир овоздан маъкуллади. Ижро органи хисоботи кисман  коникарли деб топилди.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор – 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси в.в.б Д.Давлетов, 2020 йил учун тузилган бизнес режани ўқиб эшиттирди (бизнес режа илова килинади)ва йиғилиш қатнашчилари бир овоздан 2020 йил учун тузилган бизнес режани мақуллашди. Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор - 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Қ.Хасанов қуйидагиларга тўхталиб ўтди. Жамиятнинг 2019 йилни шундай самарали ва юқори иқтисодий кўрсаткичлар билан якунланишида жамиятнинг ишчи ҳодимлари ва ижроия органи рахбарининг  ҳизматлари катталиги тўғрисида тўхталди.

Жамият бошкарув раиси в.в.б Д.Давлетовнинг мехнат шартномасини яна бир йил муддатга узайтиришни таклиф килди.  Бу таклиф бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

         Бу таклиф бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор - 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича ҳам ўз сўзини давом эттирган йиғилиш раиси Қ.Хасанов, жамият фаолиятида кузатув кенгаши томонидан бажарилган ишлар бўйича ҳисоботни ўқиб эшиттирди (Ҳисобот илова килинади).

Шунингдек, кузатув кенгаши аъзолари 5 кишидан иборат бўлиши хақида таклиф берди ва кузатув кенгашига номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди.

 

Кузатув кенгаши таркибига киритиладиган номзодлар

1

Хасанов Қувондиқ Кадирберганович– Хива  шаҳар Хокимининг иқтисодиёт,тадбиркорлик  ва туризмни  ривожлантириш  масалалари  бўйича  биринчи  ўринбосари

2

Икрамов Жалоладдин  Шухрат ўғли  -   Хива   шаҳар   Хокимлигининг  мутахассиси

3

Собиров  Абдулла  Шаназарович   -   Янгиариқ ПТАЖ ҳуқуқшуноси

4

Жуманиязов  Сардор  Шоназарович   -   Янгиариқ ПТАЖ бош хисобчиси в.в.б

5

Тангриева  Зумрад  Атобаевна   -   Акциядор

6

Рахимов  Бардибой   Машарипович  -  Акциядор

7

Абдурахманова  Наргиза  Иброхимовна  - Акциядор

 

Акциядорлардан кўлларига тарқатилган бюллетенларга кумуллятив овоз бериш йўли билан мазкур номзодларга овоз беришларини сўраб масалани муҳокамага қўйди. Бу таклиф бир овоздан маъқулланди.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор - 7511442  та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.                  

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича, тафтиш комиссияси раиси С.Бекчанов  сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини ўқиб эшиттирди (ҳисобот илова қилинади) ва йиғилиш иштирокчиларига ҳисоботни тасдиқлашни таклиф қилди.

Бундан ташқари, тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар таркибини ўқиб эшиттирди ва уларни сайлашни йиғилиш иштирокчиларига таклиф қилди.

Тафтиш комиссиясига номзодлар қуйидагилар:

 

Тафтиш  таркибига киритиладиган номзодлар

1

Бекчанов Сапарбой  Куранбаевич -“Хоразм Бозорлари ва савдо комплекслари”  вилоят уюшмаси бош  мутахассиси

2

Исаев  Эргашбек Палванназарович - Акциядор 

3

Ахмедов  Адилбек Рахматович -  Акциядор 

4

Рахимов  Рахимберди   -   Акциядор    

5

Палванов  Палванназир  Бахтиярович  -  Акциядор

 

         Юқорида қайд қилинган таклифларни йиғилиш қатнашчилари бир овоздан маъқуллашдилар ва йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга ушбу масалалар бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор - 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

Кун тартибидаги олтинчи масаласи юзасидан йиғилиш раиси Қ.Хасанов,      2019 йил учун жамиятни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ООО«PERFECT  AUDIT»  аудиторлик ташкилоти текшируви хулосасини ўқиб  эшиттирди.

Ушбу хулоса овозга қўйилиб бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради (хулоса илова килинади).

Овоз бериш натижалари:  

Тарафдор – 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

Кун тартибидаги  еттинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Қ.Хасанов, 2020 йил учун жамиятни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ООО«ХВ FINANSE KONSULTING» аудиторлик ташкилотини  белгилашни таклиф қилди.

Бу таклифни йиғилиш қатнашчилари бир овоздан маъқулладилар.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор - 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

        Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси в.в.б Д.Давлетов, бозор ташкил қилинган кундан ҳозирги кунгача    402 906 500 сўмлик зарар мавжуд бўлиб, 2019 йил якуни бўйича 46 767 170 сўм фойдамиз зарарни қоплаш учун йўналтирилганлиги  сабабли  акциядорларга  двидент  хисобланмади. 2019 йил ижара  шартномасига  асосан  тушумни  ошириб двидент  беришга харакат қиламиз деб гапириб  ўтди.

         Бу таклифни йиғилиш қатнашчилари бир овоздан маъқулладилар.

         Овоз бериш натижалари:  

Тарафдор – 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

          Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан  йиғилиш раиси Қ.Хасанов  сўзга чиқиб, жамиятнинг янги тахрирдаги Устави  ва таъсис шартномасини  ўқиб эшиттириб, жамиятнинг янги тахрирдаги  Уставини  ва таъсис  шартномасига киритилган қўшимча ўзгартиришлар  матни 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш жамият  қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси М,Абдалниязова  зиммасига юклатилсин.

        

        Бу таклифни йиғилиш қатнашчилари бир овоздан маъқулладилар.

 

 

        Юқорида қайд қилинган таклифларни йиғилиш қатнашчилари бир овоздан маъқуллашдилар ва йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга ушбу масалалар бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.

Овоз бериш натижалари:

Тарафдор – 7511442 та овоз (100  %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.

 

  Йиғилиш қатнашчилари, кун тартибидаги барча масалаларни атрофлича муҳокама қилиб                                                                                                

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

  1. Жамиятнинг 2019 йилги молия-хўжалик фаолияти  якуни бўйича  жамият ижроия органи хисоботи тасдиқлансин.                   
  2. 2. Жамиятнинг 2020 йил учун  бизнес-режаси  тасдиқлансин.
  3. Жамият ижро органи рахбар вазифасини вактинча бажарувчи Давлетов Дилшод билан тузилган мехнат шартномаси белгиланган тартибда бир йил муддатга узайтирилсин.
  4. Жамият кузатув кенгаши ҳисоботи тасдиқлансин ва кузатув кенгаши таркиби қуйидагича тасдиқлансин:

 

 

 

Кузатув кенгаши таркибига киритиладиган номзодлар

1

Хасанов Қувондиқ Кадирберганович  

2

Икрамов Жалоладдин  Шухрат  ўғли

3

Жуманиязов Сардор  Шоназарович

4

Тангриева  Зумрад  Атобаевна  

5

Рахимов  Бардибой   Машарипович  

  1. Жамият тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқлансин ва тафтиш комиссияси таркиби қуйидагича тасдиқлансин:

1

Бекчанов Сапарбой  Куранбаевич

2

Рахимов  Рахимберди  

3

Палванов  Палванназир  Бахтиярович 

  1. 6. 2019 йил якунлари бўйича ООО«PERFECT AUDIT» аудиторлик ташкилоти текшируви хулосаси тасдиқлансин.
  2. 2020 йил учун жамиятни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ООО«ХВ FINANSE KONSULTING» аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин.
  3. Жамиятимиз 2020 йил ижара  шартномасига  асосан  тушумни  ошириб  двидент  беришга  харакат  қилинсин.
  4. Жамиятнинг янги тахрирдаги  Уставини  ва таъсис  шартномасига киритилган қўшимча ўзгартиришлар  матни 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин.

        Ушбу қарорни бажарилиши «Хива Универсал савдо комплекси» АЖ бошқарув раиси зиммасига юклатилсин ва ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш        «Хива Универсал савдо комплекси» АЖ кузатув кенгаши раиси зиммасига юклатилсин.

 

Баённома расмийлаштирилган сана:    3.11.2020 йил.

 

 

         Йиғилиш  раиси:                                   Қ.Хасанов

   

         Котиба:                                                   М.Абдалниязова

« Xiva universal  savdo kompleksi » очик акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилганлигини ва Низомга  киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тушунтириш бериб янги таҳрирдаги Низомни  тасдиқлашларини  таклиф  қилди.