«Хива Универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти
акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши
Б А Ё Н И
«19» март 2021 йил Хива шаҳар
Хива шаҳар Хокими Т,Давлетов жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларни рўйхатга олиш ва кворумини аниқлаш учун санок комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодларни киритди:
Санок комиссиясига сайландилар:
- Абдуллаев Сапарбой - санок комиссияси раиси.
- Махмудов Улуғбек - санок комиссияси аъзоси.
- Абдалниязова Мухаббат - санок комиссияси аъзоси.
Санок комиссиясининг раиси С.Абдуллаев навбатдан ташқари Умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорларни сони ва йиғилиш кворумини аниқлаш бўйича тузилган баённомани ўқиб эшиттирди.
Санок комиссиясининг № 1 баённомасига асосан:
Қатнашдилар:
- Хива шаҳар Хокими 6438688 овоз 70,2 %
- Акциядорлар 207041 овоз 2,3 %
Жами: 6645729 овоз 72,5 %
Йиғилишни ўтказиш бўйича йиғилиш раёсатига қуйидаги номзодлар киритилди:
1.Хива шаҳар Хокими Т.Давлетов
- 2. Хива шаҳар Хокими биринчи ўринбосари Х.Бабаев
3.«Xiva universal savdo kompleksi»АЖ бошқарув раиси в.в.б: Д.Давлетов
Йиғилиш раиси: Т.Давлетов
Йиғилиш котибаси: М.Абдалниязова
К У Н Т А Р Т И Б И:
- Кузатув кенгашини аъзолигига номзодлар тўғрисида.
2.Жамиятимизни 6,8 гектар ер майдони ўрнига ажратилган 4,5 гек ер майдонини орасидаги фарқ масаласи тўғрисида.
3.Жамият акциядорлари ва тадбиркорларига конун доирасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида банк томонидан кредит ажратиш.
4.Давлат солик инспекцияси ходимлари томонидан жамиятимиздаги тадбиркорлардан мавжуд бўлган қарздорликларни ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
5.Кузатув кенгашининг 2020 йил 2-ноябрдаги баённомасини тасдиқлаш.
6.”Хива Дехкон бозори” МЧЖ дан бўлган қарзорликни ундириш.
7.Жамиятимизда олиб борилаётган курилиш ишларини тугаш муддатини куриб чиқиш.
8.Жамиятимиздаги битказилган турғун савдо шахобчаларини акциядорлар, мулкдорлар ва тадбиркорларга тақсимлаш.
Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан - Хива шаҳар хокими Т.Давлетов сўзга чикиб, жамият кузатув кенгаши К.Хасанов ҳамда кузатув кенгаши аъзоси Ж.Икрамовлар бошқа ишга ўтканлиги муносибати билан жамиятга кузатув кенгаши номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди.
№ |
Кузатув кенгашига номзодлар |
1 |
Бабаев Хамид Атабаевич–Хива шаҳар Хокимининг биринчи ўринбосари |
2 |
Абдуллаев Жамшид Исакович - Хива шаҳар Хокимининг мутахассиси |
Жамият кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодларни бюлетен орқали овоз беришлари сўралди.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор – 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Хива шаҳар хокими Т.Давлетов сўзини давом қилдириб, жамиятдан захирага олинган 6,8 гектар ер майдони ўрнига ажратилган 4,5 гектар ер мйдонни бахосини 6,8 гектар ер майдони бахоси билан тенглаштирилишни айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор – 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Хива шаҳар Микрокредит ходими Абдушарипов Бунёд сўзга чиқиб, тадбиркорларни фаолиятини ривожлантириш учун банк томонидан дастур асосида йиллик 14 фоиз ставка билан 3 йил муддатга 33 000 000 сўм имтиёзли кредит ажратилишини айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор – 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Хива шаҳар Давлат солиқ инспекция бошлиғи Эшчанов Рахимбой сўзга чиқиб, жамиятимиздаги тадбиркорларни ижара тўловидан 2021 йил 1-март холатига мавжуд бўлган 457 647 841 сўм қарздорликларини ундирилиши бўйича давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалий ёрдам берилишини ҳамда Вилоят давлат солиқ инспекциясини ходимларини жалб қилишни айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор - 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги бешинчи масала масала юзасидан Хива шаҳар хокими Т.Давлетов сўзга чиқиб, Кузатув кенгашининг 2020йил 2-ноябрдаги баённомасини тасдиқлашни айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор - 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги олтинчи масаласи юзасидан жамият ҳуқуқшунос Б.Абдуллаев сўзга чиқиб, жамиятимиз 2010 йил ½-сонли бюртима шартномага асосан Хива бозор қурилиш дирекцияси хисоб рақамига 568 000 000 сўм ўтказиб берилган.
Хива бозор қуриилиш дирекцияси 2011 йил 26-июнда 1-сонли счет-фактура билан бажарган қурилиш ишлари учун 129 152 123 сўмлик хужжат топширган.
Жамиятимизга Хива бозор қурилиш дирекцияси 428 847 877 сўм қарздорлик мавжуд бўлган.
Хива туман хокимининг 2011 йил 3-апрелдаги 582-сонли қарорига асосан Хива бозор қурилиш дирекцияси “Хива Деҳқон бозори” МЧЖга қўшилганлиги сабабли тугатилган ва Хива бозор қурилиш дирекциясини барча ташкилотлардан бўлган олгидор ва бергидор қарздорликлари “Хива Деҳқон бозори” МЧЖ хисобига ўтказилган.
Ушбу 428 847 877 сўм қарздорликни бир неча бор ёзма огохлантиришимизга қарамасдан,ундирилмаганлиги сабабли суд орақали ундирилишини айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор - 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Кун тартибидаги еттинчи,саккизинчи масала юзасидан жамият раиси в.в.б Д.Давлетов сўзга чиқиб, жамиятда олиб борилаётган қурилиш ишларини 2021 йил 1-сентябрга битказишни ҳамда битказилган турғун савдо шахобчаларини акциядор, мулкдор ва тадбиркорларга тақсимлаш йўли билан ажратишни айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси акциядорлардан тарқатилган бюллетенларга бу масала бўйича ўз муносабатларини билдириб боришни сўради.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор - 6645729 та овоз (100 %), Қарши –йўқ, Бетараф—йўқ.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилиб бўлинганлиги ва барча иштирокчилар кўриб чиқилган масалаларга ўз фикрларини билдирганлигидан келиб чиқиб йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Жамият кузатув кенгаши таркиби қуйидагича тасдиқлансин:
№ |
Кузатув кенгашига номзодлар |
1 |
Бабаев Хамид Атабаевич–Хива шаҳар Хокимининг биринчи ўринбосари |
2 |
Абдуллаев Жамшид Исакович - Хива шаҳар Хокимининг мутахассиси |
- 2. Жамиятдан захирага олинган 6,8 гектар ер майдони ўрнига ажратилган 4,5 гектар ер мйдонни бахосини 6,8 гектар ер майдони бахоси билан тенглаштирилинсин.
- 3. Тадбиркорларни фаолиятини ривожлантириш учун банк томонидан дастур асосида йиллик 14 фоиз ставка билан 3 йил муддатга 33 000 000 сўм имтиёзли кредит ажратилсин.
- Жамиятимиздаги тадбиркорларни ижара тўловидан 2021 йил 1-март холатига мавжуд бўлган 457 647 841 сўм қарздорликларини ундирилиши бўйича давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалий ёрдам берилсин.
- Кузатув кенгашининг 2020 йил 2-ноябрдаги баённомасини тасдиқлансин.
- Жамиятни “Хива Деҳқон бозори” МЧЖ дан 428 847 877 сўм бўлган олгидор қарздорликни ундириш чоралари кўрилсин.
- Жамиятда олиб борилаётган қурилиш ишларини 2021 йил 1-сентябрга битказилсин.
- Жамият худудида битказилган турғун савдо шахобчаларини акциядор. мулкдор ва тадбиркорларга тақсимлаш йўли билан ажратилсин.
Ушбу қарорларининг бажарилишини таъминлаш жамиятнинг муҳим ахамиятли фактлари ҳақида белгиланган тартибда жамият веб сайтида , корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиш вазифаси жамият бошқаруви раиси в.в.б Д.Давлетов, бош ҳисобчи У.Махмудов, жамият корпоратив алоқа хизмати етакчи мутахассиси Д. Аллабергановга юклатилсин.
Баённома расмийлаштирилган сана: 30.03.2021 йил.
Йиғилиш раиси: Т.Давлетов
Котиба: М.Абдалниязова