«Хива Универсал савдо комплекси» АЖ худудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

        «Хива Универсал  савдо  комплекси»  АЖ  худудида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон  бозорлари  ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2010 йил 26 апрелдаги ПК 1326-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  «Бозорлар ва  савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида»ги 2012 йил  28-августдаги 253-сонли қарори ва Хоразм вилояти  Хокимининг 2021-йил 27-март 91к–сонли  қарорига асосан  тадбиркорлик фаолияти  билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи  барча  амалдаги  меъёрий  хужжатлар тақдим қилинган савдо комплекси худудидаги  турғун савдо шахобчаларида  НКМ  ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини  қўлланган ҳолда савдо қилишга рухсат қилинади.

        «Савдо субъекти» шартномада кўрсатилган фойдаланаётган ер майдонлари ва савдо  комплекси инфратузилмасидан фойдаланганлик  учун             «Савдо комплекси» га Хоразм вилояти Хокимининг 2021-йил 27-март           91к–сонли  қарори билан тасдиқланган амалдаги   ставкаларга кўра мазкур шартнома қонуний кучга кирган кундан бошлаб 1 кв метр ер майдони учун (ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи)  қўшиб хисобланганда 15 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади.