«Хива Универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши БАЁНИ №-3

2019 йил 23 декабр                                                                              Хива шаҳар

 

Раислик қилувчи:

 

Шаҳар ҳокими С.Жуманиязов

 

 

 

Қатнашдилар:

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов, Адлия бошқармаси бошлиғи А.Машарипов, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи Қ.Бекчанов ва масалага алоқадор Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг бошқа корхона ва ташкилот рахбарлари, Хива УСК ҳодимлари ҳамда акциядорлик жамиятининг акциядорлари (жами 160 киши)

 

КУН  ТАРТИБИ:

 

  1. “Хива универсал савдо комплекси” АЖ нинг фаолиятини давом қилдириш учун ажратиладиган ер майдони ва мулк масаласини кўриб чиқиш.
  2. “ Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ дан шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олинган ер майдонини “Хива Универсал савдо комплекси” АЖга ажратиб бериш ва ушбу ер майдонида қурилиш тугалланмаган объектларини хисоб китобини амалга оширган ҳолда акциядорлик жамияти ҳисобига қабул қилиш орқали мулк масаласини кўриб чиқиш.
  3. Кузатув кенгаши ва унинг таркибини қайта сайлаш.
  4. Жамият ижро органи раҳбарини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлаш ёки бекор қилиш.

 (С.Жуманиязов, Қ.Игамбергенов, Қ.Хасанов,С.Абдуллаев, С.Жуманиязов)

 

Йиғилишни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, кузатув кенгаши раиси Қ.Хасанов бошлаб бериб акциядорлар йиғилишида қатнашаётганлар билан барчани таништирди. Акциядорларнинг умумий йиғилишини бошлашдан олдин жамият умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари таркибини  сайлаб олиш лозимлигини, саноқ комиссияси таркиби 3 кишидан иборат бўлиши кераклигини гапириб ушбу комиссия бўйича йиғилиш иштирокчиларидан таклифлар сўралди. Иштирокчилар томонидан таклиф билдирилмагач саноқ комиссияси таркибига қуйидаги  номзодларни Абдуллаев Сапарбой, Махмудов Улуғбек ва Абдалниёзова Мухаббатларни таклиф қилди. Шундан сўнг ушбу таклифга қўшилувчиларни қўл кўтариб овоз беришини сўради ва барча бир овоздан қўллаб қувватлади. Қарши ва бетарафлар аниқланмади.

Йиғилиш иштирокчиларига акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини очиш тўғрисида таклиф киритди ва умумий йиғилиши очилсин деган акциядорларни қўл кўтариб овоз беришларини сўради ва йиғилиш бир овоздан очилиши кўрсатилди.

Шундан сўнг акциядорлар умумий йиғилиши  кворумини аниқлаш учун  сўз  саноқ  комиссияси  раиси Абдуллаев Сапарвойга берилиб ҳисобот тингланди. С.Абдуллаев сўзга чиқиб жамият акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиш кворумини  аниқлаш бўйича саноқ комиссияси  йиғилишининг баёнини ўқиб  эшиттирди.

        2019 йил 23 декабрь соат 9-00 дан бошлаб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий  йиғилишида  қатнашиш  учун ташриф буюрган акциядорлар  рўйхатга олина бошланди.

        Навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш вақтига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9177731 дона акция эгаларидан, 7841348 дона акция эгалари рўйхатдан ўтганлигини ёки йиғилиш кворуми 85,5 фоизни ташкил қилганлигини эълон қилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш амалдаги қонунчилик талабларига тўғри келиши хақида  маълумот берди. (Саноқ комиссиясининг 1-сонли баёни  илова қилинади.)

Шундан сўнг яна кузатув кенгаши раиси Қ.Хасанов сўз олиб саноқ комиссиясининг ҳисоботи ҳам асосли эканлигини демак умумий йиғилишни очишга асос борлигини айтиб умумий йиғилишни очиқ деб эълон қилди ва умумий йиғилиш раёсат  аъзоларини сайлаб олиш бўйича таклиф киритди. Иштирокчилар томонидан таклиф киритилмагач раёсат таркибига қуйидаги номзодларни Хива шаҳар ҳокими Жуманиёзов Собир Маткаримович, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Игамбергенов Қудратбек Қадамбоевич номзодларини кўрсатди ва ушбу номзодларни раёсатга сайлансин деганлар қўл кўтариб овоз беришини сўради. Қарши ва бетарафлар бўлмаганлиги сабабли раёсат аъзолари бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилишни олиб бориш бўйича йиғилиш раисини ва котибини сайлаш бўйича таклиф киритди. Иштирокчилар томонидан таклиф билдирилмаганлиги сабабли йиғилишга раис этиб Хива шаҳар ҳокими Жуманиёзов Собир Маткаримович ва котиба жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси Абдалниёзова Мухаббат Исмаиловналарни номзодини таклиф қилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан қаршиликлар ва бетарафликлар бўлмаганлиги сабабли таклиф бир овоздан тасдиқланди. Шундан сўнг акциядорлар ва йиғилиш иштирокчиларининг рухсатларига биноан умумий йиғилишни олиб боришни йиғилиш раиси Жуманиёзов Собир Маткаримовичга берди.

Йиғилиш раиси С.Жуманиязов сўзга чиқиб, акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши  кун тартибини  ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг акциядорларнинг умумий йиғилишининг иш тартибини тасдиқлаб олиш юзасидан таклиф киритиб умумий йиғилишда ҳар бир маърузачи учун 15 дақиқагача, музокараларга 5 дақиқагача, саволлар ва маълумотлар учун 5 дақиқагача вақт белгилашни, йиғилишни танаффуссиз якунлашни таклиф қилди. Ушбу масала юзасидан қарши ва бетарафлар бўлмаганлиги сабабли иш тартиби бир овоздан тасдиқланди.

Саноқ комиссияси томонидан рўйхатдан ўтган вақтда барча акциядорларнинг қўлига бюллетенлар берилган, шунинг учун акциядорлар йиғилиш давомида кун тартибидаги масалаларнинг ҳар бири бўйича ҳисоботни тинглаб, кун тартибидаги масалаларнинг ҳар бири бўйича ўзининг қарорини қабул килиб, қўлидаги блютенига ўзини муносабатини  яъни Тарафдор, Карши ва Бетараф деган устунлардан бирини «ҳа» жавоби билан тўлдириши лозимлиги, агарда блютенлар йиртилса, бўялса ёки кун тартибидаги масалаларга  икки хил муносабат билдирилса, бундай  ҳолларда ушбу блютенлар яроқсиз деб ҳисобга олиниши ва овоз бериш натижаларига киритилмаслиги, шунинг учун блютенларни тўлдиришда мазкур тартибга амал қилишлари тўғрисида акциядорларга тушунтириш берди.

Кун тартибидаги масалаларга оид таклиф, қўшимча, эътироз ва бошқа саволлар ёки тушунмовчиликлар бўладиган бўлса ҳар бир масала бўйича ҳисобот тўлиқ тинглангандан кейин, тартиб билан фақат шу масала бўйича ўз фикрларини айтишларини тушунтирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги 4 масалани яъни “жамият ижро органи раҳбарини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлаш ёки бекор қилиш” масаласини биринчи кўриб чиқиш бўйича таклиф киритди. Қарши ва бетарафлар бўлмаганлиги сабабли кун тартибидаги тўртинчи масала биринчи бўлиб кўрилди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан С.Жуманиязов ахборот бериб жамиятнинг ижро органи раҳбари лавозимига қуйидаги фуқаролар яъни амалда жамият рахбари бўлиб келаётган Ибрагимов Рахимбой Алимович, акциядор Давлетов Дилшод Аллаберганович, тадбиркор Халиков Қуронбой, Хива шаҳар Бош вазир қабулхонаси мутахассиси Яқубов Жасурбек Қўчқарович, акциядор Абдуллаев Хусин номзодларини таклиф қилди. Ушбу масала юзасидан акциядорлар ўз фикрларини қўлларидаги бюллетенга белгилаб боришлари тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибидаги учинчи масалага ўтиб акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил 3 декабрда жамият сайтига ва корпоратив портал орқали берилган эълондан кейин жамият кузатув кенгашининг таркибига қуйидаги номзодлар таклифи киритилди. “Янгиариқ пахта тозалаш” АЖ номидан жамият юристи Сабиров Абдулла кўрсатилганлигини шу сабабли кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш лозимлигини гапирди ҳамда кузатув кенгаши таркибига Хива шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хасанов Қувондиқ Кадирберганович, ҳокимлик бош мутахассиси Икрамов Жалоладдин Шухрат ўғли, “Янгиариқ пахта тозалаш” АЖ номидан жамият ҳуқуқшуноси Сабиров Абдулла, акциядор Давлетов Дилшод Аллаберганович, акциядор Тангриева Зумрад Атобаевна, акциядор Нуруллаев Рахматжон Бердиевич, акциядор Рахимов Бардибой Машариповичлар номзодларини таклиф қилиб акциядорлар ўзларига берилган бюллетенларга ўз фикрларини белгилаб боришлари лозимлигини гапирди.

Шундан сўнг кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масала бир хил аҳамиятга эга эканлигини биринчи масалани ҳал қилмасдан туриб иккинчи масалага аниқлик киритиш имкони йўқлигини гапирди. Яъни “Хива универсал савдо комплекси” акциядорлик жамиятининг фаолиятини давом қилдириш учун ажратиладиган ер майдони ва мулк масаласини кўриб чиқиш ҳамда Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ дан шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олинган ер майдонини “Хива универсал савдо комплекси” АЖга ажратиб бериш ва ушбу ер майдонида қурилиш тугалланмаган объектларини ҳисоб китобини амалга оширган ҳолда акциядорлик жамияти ҳисобига қабул қилиш орқали мулк масаласини кўриб чиқиш лозимлигини гапирди.

Бугунги кунда “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ томонидан қурилган дўкон қурилишларини “Хива универсал савдо комплекси” АЖга қабул қилишдан олдин, қурилишлар шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича экспертизадан ўтказиб хулоса олиш, экспертизадан ўтказиш учун “Хива универсал савдо комплекси” АЖ томонидан шартнома имзолаш лозимлиги ушбу шартномаларни имзолаш учун акциядорлик жамиятнинг рахбари масъул эканлигини, “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ томонидан қурилган дўкон қурилишларини “Хива универсал савдо комплекси” АЖга қабул қилишдан олдин, акциядор ва тадбиркорларнинг ҳуқуқи паймол бўлмаслиги учун, қурилган дўконларни ҳақиқий қийматини аниқлаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолатиш ва мустақил баҳолаш ташкилоти билан “Хива универсал савдо комплекси” АЖ томонидан шартнома имзоланиши шартлигини гапирди.

Бироқ бугунги кунда “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган ер ҳудудида низоли вазият юзага келаётганлигини гапирди.

Жумладан, “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖга ажратиб берилган ер майдони вилоят прокуратурасининг протестига асосан шаҳар ҳокимининг қарори билан ҳокимлик захирасига олинганлиги, ушбу ҳолатдан норози бўлган масъулияти чекланган жамиятнинг аризасига асосан низо 2019 йил 11 ноябрда Урганч шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилиб Хоразм вилоят хокимининг 2019 йил 30 июлдаги 515-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Урганч шаҳар судининг қароридан иккинчи томон норозилиги сабабли барча ҳужжатлар қайта кўрилиши учун 2019 йил 11 декабрда Хоразм вилояти маъмурий суди кассация инстанциясининг қарори билан Урганч шаҳар маъмурий судининг қарори бекор қилиниб, ер масаласига оид низо бошидан кўриб чиқиш учун юборилганлигини, ер масаласи суд тартибида ҳал қилингунга қадар “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ қурилиш олиб борган ҳудуддаги ер майдонини “Хива универсал савдо комплекси” АЖга тўғридан тўғри ажратиш имкони мавжуд эмаслигини гапирди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган низоли вазиятлар суд тартибида ҳал қилингач “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖ томонидан қурилган дўкон бинолари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлиги бўйича хулоса берилганидан кейин, ҳамда дўконларнинг ҳақиқий нарҳи бўйича баҳолаш ташкилоти томонидан хулоса олингандан кейин, қурилиш “Хива универсал савдо комплекси” АЖ томонидан қабул қилиб олиниб, дўконларни акциядор ва илгари буюм бозордаги дўкони йиқилган мулкдорларга дўкон бериш ишлари юзасидан тегишли ишчи комиссия тузилиши ва ушбу комиссия томонидан қуръа ташлаш (жеребьевка) йўли билан дўконларни бериш масаласи ҳал қилиниши тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда улар томонидан берилган саволларга раёсат иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди ва акциядорлар томонидан тўлдирилган бюллетенлар махсус қутичага ташланиб, барча йиғилиш иштирокчилари кўз олдида бюллетенлар саналди.

Шундан сўнг саноқ комиссияси раиси С.Абдуллаев томонидан саналган бюллетен натижалари ўқиб эшиттирилди.

Навбатдан ташқари  умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилиб бўлинганлиги ва барча иштирокчилар кўриб чиқилган масалаларга ўз фикрларини билдирганлигидан келиб чиқиб йиғилиш

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ.

 

  1. Акциядорлик жамиятнинг кейинги фаолиятини давом қилдириш учун “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖдан шаҳар хокимлиги захирасига олинган ер майдонини “Хива универсал савдо комплекси”акциядорлик жамиятига ажратиб бериш лозим бўлган ер майдони хусусида низо суд тартибида ҳал қилингач ижрога қаратилсин.
  2. “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖга ажратиб берилган ер майдони биринчи инстанция судида қайта кўрилиб ушбу ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилган тақдирда, ушбу ҳудуддаги мулкни қурилиши ҳамда қиймати бўйича экспертизадан ўтказиб хулоса олиниб икки томонлама далолатнома тузилиши ташкиллаштирилсин.
  3. Акциядорлар томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, “Хива универсал савдо комплекси” акциядорлик жамияти раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб акциядор Давлетов Дилшод Аллаберганович тайинлансин.
  4. Акциядорлар томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, жамият кузатув кенгаши раиси этиб Хива шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хасанов Қувондиқ Кадирберганович ва кузатув кенгаши аъзолари этиб шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Икрамов Жалоладдин Шухрат ўғли, “Янгиариқ пахта тозалаш” АЖ номидан жамият ҳуқуқшуноси Сабиров Абдулла, акциядор Тангриева Зумрад Атобаевна, акциядор Рахимов Бардибой Машариповичлар тайинлансин.
  5. Ушбу йиғилиш баёнининг қарор қисми бандлари ижросини таъминлаш “Хива универсал савдо комплекси” акциядорлик жамияти рахбари Д.А.Давлетов ва кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин.

 

Котиба                                                        М.Абдалниязова

23.12.2019 йил