«Хива Универсал савдо комплекси» АЖнинг 2021 йил учун тузилган БИЗНЕС - РЕЖАСИ

 

Кириш

 

“Хива Универсал савдо комплекси” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил “28” августдаги қарорига асосан, жамият таъсисчилари умумий йиғилишининг  2010 йил “22” мартдаги қарори ва Хоразм вилояти  ҳокимининг 2009 йил “16” июндаги 91-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Жамият Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат химзатлари агентлигида 2010 йил “6” апрелда  173-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Жамият манзили: Хоразм вилояти, Хива шаҳар Элобод кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бўлиб, жамиятга  Хива шахар ҳокимлиги томонидан умумий майдони       4,5 кв.м ҳажмдаги ер майдони бириктирилиб берилган;

  1. Юридик манзили: Хоразм вилояти, Хива шаҳар Элобод кўчаси 1-уй;
  2. Статистика органларидан берилган тармок коди: 71270;
  3. Ихтисослашуви (фаолият тури): жамият мулкини конунчиликда белшиланган тартибда ижарага бериш;
  4. СТИР: 301568272;
  5. Хизмат кўрсатувчи банк: Халқ банки Хива филиали;

- хисоб рақами 20208000004842786001;  МФО  00811;

  1. Иш режими: (хафтада 6 кун);

- иш вақти соат 9-00 дан 18-00 гача;

  1. Ишчи-ходимларнинг умумий сони: 15 нафар, шундан, Маъмурий бошқарув ходимлари сони 3 та;
  2. Умумий ер майдони, жами 4,5 га.

 

 

Жамият таъсисчилари

 

Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг низом жамғармаси 8902715000 (Саккиз  миллиард тўққиз юз икки миллион етти юз ўн беш минг) сўмни ташкил этади.

Жамиятнинг иштирокчилари сони 3 ташкил этади ва низом жамғармаси қуйидаги тартибда тақсимланган:

  1. Хива туман ҳокимлиги давлат улуши 72,3 фоиз;
  2. “Янгиарик пахта тозалаш”ОАЖ улуши 11,6 фоиз;
  3. Бошқа акциядорлар улуши 16,1 фоизни ташкил этади ва жамиятнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган.

 

Жамиятнинг бошқарув органлари

 

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларига ва жамият уставига асосан жамиятни бошқаришни Акциядорларнинг (таъсисчилар) умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи амалга оширади. Жамиятнинг олий бошқарув органи Акциядорларнинг (таъсисчилар) умумий йиғилиши ҳисобланади.

 

Жамиятнинг ишини ташкил этиш ва ривожлантириш омиллари

 

Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фиксал режими;

  • Жамиятни жисмоний ривожланиши;
  • Жамият имиджи;
  • Жамият хизматлари нархлари;
  • Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
  • Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва махсулотларга нархлар;
  • Солиқ режими;
  • Банк кредитланишининг нархи ва шартлари;
  • Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
  • Низом жамғармасининг миқдори ва дивидендларни тўлаш частотаси.
  • Жамиятга қарашли бино ва иншоотларни ижарага бериш ва уларга коммунал хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш.

Жамият ҳудудида 254 та кийим – кечак ва халқ истеъмоли моллари турғун савдо шахобчаларидан ундириладиган ижара тушумларини белгиланган таъриф асосида ундириш.

 

Жамият фаолиятининг асосий турлари ва даромадлари

 

  • Бозор ҳудудида аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш бўйича савдо хизматларини кўрсатишдан иборат. 

Жамиятнинг асосий фаолият турлари ва даромадлар манбаига қуйидагилар киради:

  • бозорнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкаларини ижарага беришдан олинган тушумлар;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари ҳисобланади.

 

Жамиятнинг 2020 йил 9-ойлик даромадлари ва харажатлари сметасининг амалда бажарилиши

 

 

КЎРСАТКИЧЛАР

2020 йил 9-ойлик (минг сўмда)

 

режа

амалда

 

Фарқи

%

 

 

Даромадлар

 

 

 

 

 

1

Ижара хақи жами

541500,0

230483,9

-311016.1

42.6

 

2

Бошқа даромад

21000,0

6445,6

-14554.4

30.7

 

   

562500,0

236929,5

-325570.5

42.1

 

 

Жами даромадлар

 

 

 

 

 

 

   

 

 

Жами ажратмалар

Мажбурий солиқлар

 

 

0

0

1

Айланмадан солик 8%

45000.0

18769,7

-26230.3

41.7

 

 

Жорий харажатлар

 

 

 

 

 

1

Иш хақи

173400,0

149449,9

-23950.1

86.2

 

2

12% тўловлар

20808,0

10195,9

-10612.1

49.0

 

3

Электр куввати

1500,0

1985,7

485,7

132,4

 

4

Банк фоизи хизмати

2250,0

1414,6

-835,4

62,9

 

5

Хомийлик (хайрия) ёрдамлари

-

12500,0

12500,0

100,0

 

6

Бошқа харажатлар

31810,5

18619.8

-13190,7

58,5

 

 

Жами харажатлар

274768.5

212935.2

-61833,3

74,5

 

   

 

 

 

 

 

1

Соф фойда

29824,5

23994,3

-5830,2

80,5

 

2

Зарар

 

 

 

 

 

3

Рентабеллик даражаси

5,30

10,1

4,8

190,6

 

   

 

 

 

 

 

 

Жамиятнинг 2021 йилда бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши, кутилаётган соф фойдани таксимланиши ҳамда жамият фаоляитини ривожлантириш бўйича  бўйича кўзда тутилган чора-тадбирлар, вазифларни амалга оширилиши бўйича кўриладиган чоралар тўғрисида қисқача маълумот

 

Жамиятнинг 2021 йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси

 

Кўрсаткичлар

2019 йил амалда

2020 йил (амалда)

 

 

2021 йил учун (режа)

1-чорак

1-ярим йиллик

9 ойлик

йиллик

1 чорак

1 ярим йиллик

9 ойлик

йиллик

1

Жами даромадлар:

703237,8

185776,8

186763,8

236929,5

353434,6

156000

312000

468000

624000

1.1.

 Ижара ҳақи

671106,9

184714,8

184714,8

230453,9

345459

150000

300000

450000

600000

1.2

Бошка пуллик хизматлари

32130,9

1062,0

2049,0

6475,6

7975,6

6000

12000

18000

24000

2.

Хизматлар Таннархи

115390,3

22811,7

36159,2

52778,3

79167,0

40730,0

81460,0

122190,0

162920,0

3

Давр харажатлари

196598,9

62269,9

116467,2

141387,2

216308,0

93575,9

187152

280728

374303,6

3.1.

Иш ҳақи

128142,2

42907,3

78374,6

99888.5

149832,8

66362,4

132724,8

199087,2

265449,6

3.2.

12% ижтимоий  солик

31877,2

5148,9

6763,8

6979.0

10468,5

7963,5

15927,0

23890,5

31854,0

3.4.

Ер солиғи

0

0

0

0

0

18750,0

37500,0

56250,0

75000,0

3.5.

Электр қуввати

1305,7

812,3

1271,3

1985,7

2978,5

500

1000

1500

2000

3.6.

Бошка харажатлар

35273,8

13401,4

30057,5

32534.0

53029,0

 

 

 

 

3

Жами бюджетга солиқлар

344481,4

14821,3

14900,3

18769,7

38743,0

39193,5

78387

117581

156774

4.2

Ягона солик (50%фойда)

344481,4

14821,3

14900,3

18769,7

28274,0

12480,0

24960,0

37440,0

49920,0

4.3.

12% ижтимоий  солик

31877,2

5148,9

6763,8

6979.0

10468,5

7963,5

15927,0

23890,5

31854,0

4.4.

Мол-Мулк солиғи

0

0

0

0

0

0

0

0

0

4.5.

Ер солиғи

0

0

0

0

0

18750,0

37500,0

56250,0

75000,0

5

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда

391248,6

100695,2

34137,4

42764,0

57958,0

21694,1

43388

65082

86776,4

6

Фойда солиги (ягона солик)

344481,4

14821,3

14900,3

18769,7

28274,0

12480,0

24960,0

37440,0

49920,0

7

Хисобот даври соф фойдаси (зарар)

46767,2

85873,9

19237,1

23994,3

29684,0

9214,1

18428,2

27642,3

36856,4

 

Рентабеллик даражаси

6,78

4,62

10,3

10,1

8,4

5,91

5,91

5,91

5,91

                         

 

Жамият томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажат қисмида белгиланган маблағ доирасида иш олиб борилади. Имкон даражасида кам маблағ ишлатилиб, режалаштирилган харажатлардан иқтисод қилиниши кўзда тутилади.

 

Соф фойдани тақсимланиши

 

 

Даврлар

Йиллик режалаш-тирилган соф фойда

Соф фойдани тақсимланиши

Дивидендлар тўловига

Захира фондига

Корхонани ривожлан-тиришга

Бошқа мақсадларга (қайси мақсадларга тўлиқ ёритиш керак)

 

Жами

Шундан, давлат улушига

2018 йил

89136,1

0

0

0

89136,1

0

 

2019 йил

46767,2

0

0

0

46767,2

0

 

2020 йил (кутилаётган)

29824,5

0

18166

0

11517,39

0

 

2021 йил (режа)

36856,4

0

0

0

36856,4

0

 

 

Якуний хулоса

 

Жамият томонидан 2021 йилда даромадларни янада ошириш, аҳолига турли хил хизматлар кўрсатиш, қўшимча жойларни ташкил этиш ва бошқа вазифаларни ўрнатилган тартибда амалга ошириш йўлга қўйилиши мумкин.

Жамиятнинг 2021 йил учун белгиланган фаолиятида соҳага тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор қаратилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

            Жамиятнинг 2021 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлаш каби ишлар режаси белгиланди ва амалий ишлар олиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамиятнинг ҳар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари белгиланган прогноз режаларни бажарилишида юқорида кўрсатиб ўтилган вазифалар доирасида ўз иш фаолиятини белгилашлари лозим.

Шунингдек, ушбу Бизнес-режада кўзда тутилган тадбирлар корхонанинг таркибий бўлинмалари томонидан тўғридан-тўғри жамият ижроия органи назорати остида амалга оширилади.

Ушбу Бизнес-режанинг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади, шу жумладан, ҳар чоракда ижро органининг ҳисоботларини тинглаш, прогнозларнинг бажарилмаслик ҳолатлари аниқланганда, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Қонунга мувофиқ, кузатув кенгаши жамият фаолиятида қўпол қоида бузарликлар аниқланганда ёки йиллик бизнес-режанинг параметрлари бажарилмаганда жамият ижроия органи раҳбари (директор, раис) билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга ҳақлидир.

 

Бизнес режа файлларини юклаб олиш

Файл 1  юклаб олиш

Файл2 юклаб олиш

   Хисобчи                             У.Махмудов

  

   Иктисодчи                        С.Абдуллаев