«Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг навбатдаги умумий йиғилишини чақириш тўғрисида.

3 - Июнь 2021 йил                                                                                       Хива  шахар

 

Катнашдилар: Кузатув  кенгаш  раиси:                       -  Ҳ.Бабаев 

                         Кузатув кенгаши  аъзолари:                 -  Ж.Абдуллаев                     

                                                                                          -  Б.Рахимов 

                                                                                          -  З.Тангриева                   

 

Қатнашдилар:Жамият бошқарув раиси в.в.б:              -  Д.Давлетов

                                                 Бош хисобчиси:              -  У.Махмудов

                                                                           

                                                       К У Н    Т А Р Т И Б И:

 

 1.«Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик  жамиятининг  навбатдаги    умумий йиғилишини чақириш тўғрисида.

2.Жамият акциядорларининг навбадаги умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, жойи ва вақтини белгилаш.

3.Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибини белгилаш.

4.Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш хукукига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш.

5.Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар килиш шаклини белгилаш.

6.Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенлари шаклини ва матнини белгилаш. 

 

ЭШИТИЛДИ:

 

        Кун тартибидаги 1 ва 2-масалалар юзасидан жамият Кузатув кенгаши раиси Ҳ.Бабаев сўзга чикиб, акциядорларнинг навбатдаги  умумий йиғилишини 2021 йил 26-июнь куни  соат  15-00 да 5-сонли болалар мусика ва санъат мактаби биносида ўтказишини таклиф килди.

       Кун тартибидаги 3-масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Ҳ.Бабаев ўз сўзини давом қилдириб, жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибини куйидагича белгилашни таклиф килди.

       

1.Жамият 2020 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ижроия органи хисоботини тасдиклаш.

         2.Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес режасини тасдиклаш.

3.Жамият ижро органи рахбарини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлаш ёки бекор қилиш.

4.Кузатув кенгаши хисоботи ва унинг таркибини кайта сайлаш.

5.Тафтиш комиссияси хисоботи ва унинг таркибини кайта сайлаш.            

6.2020 йил якуни бўйича аудитор текшируви хулосасини  тасдиклаш.

7.2021 йил учун жамият аудиторини тасдиклаш.

8.2020йил якуни бўйича соф фойда ва уни тақсимлаш тартибини тасдиклаш.

 

 

 

 

 

          Кун тартибидаги 4-масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси Ж.Абдуллаев сўзга чикиб, «Хива универсал савдо комплекси» АЖ нинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини 2021 йил 22-июнь холатига ёпилишини кузатув кенгаш аъзоларига таклиф килди.       

         Ушбу таклиф йиғилиш қатнашчилари ўртасида овозга кўйилиб бир овоздан маъкулланди.

 

         Кун тартибидаги 5-масала юзасидан йиғилиш раиси сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши иштироқчиларига ёзма хабарнома юбориш ва навбатдаги   умумий йиғилиш ўтказилишини, вақтини, йиғилиш кун  тартибини               «Хоразм ҳақиқати» газетасида эълон қилиш  ҳамда жамиятнинг корпоротив       веб-сайтида www.xiva-usk.uz белгиланган тартибда жойлаштиришни таклиф қилди.

        Ушбу таклиф йиғилиш қатнашчилари ўртасида овозга қўйилиб бир овоздан маъкулланди.

 

          Кун тартибидаги 6-масала юзасидан кузатув кенгаши аъзоси Ж.Абдуллаев сўзини давом қилдириб, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенини  қуйидагича тасдиклашни таклиф қилди.

  1. Усти тўлиқ ёзилади.
  2. Кун тартибига киритилган масалалар рақамлар билан аниқ кўрсатилиши керак.
  3. 3-бўлимга тарафдор, норози, бетараф
  4. Овоз берувчи шахснинг исми, фамилияси бош харфларда кўрсатилади ва имзоси.

 

     Йиғилиш  кун  тартибидаги   барча    масалалар   мухокама   қилинганидан   сўнг        «Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши

 

КАРОР КИЛАДИ:

 

        1.«Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича умумий йиғилиши чақирилсин.

  1.     «Хива универсал савдо комплекси»АЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши 2021 йил 26 июнь куни  соат 15-00 да 5-сонли   болалар   мусика ва санъат  мактаби

биносида  ўтказилсин.

  1. «Хива универсал савдо комплекси»АЖ акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича белгилансин:

1.Жамият 2020 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ижроия органи хисоботини тасдиклаш.

         2.Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес режаси тасдиклаш.

3.Жамият ижро органи раҳбарини ишга ёллаш шартномасини тасдиқлаш ёки бекор қилиш.

4.Кузатув кенгаши хисоботи ва унинг таркибини қайта сайлаш.

5.Тафтиш комиссияси хисоботи ва унинг таркибини қайта сайлаш.            

6.2020 йил якуни бўйича аудитор текшируви хулосасини  тасдиқлаш.

7.2021 йил учун жамият аудиторини тасдиқлаш.

8.2020 йил якуни бўйича соф фойда ва уни  тақсимлаш тартибини тасдиклаш.

 

 

 

     

 

 

  1. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2021 йил 26-июнь  холатига тузилсин.

 

  1. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида жамият акциядорларига ёзма хабарнома юбориш ва умумий йиғилиш ўтказилиши, вакти, йиғилиш кун  тартиби тўғрисида «Хоразм  ҳақиқати» газетасида эълон килиш  ҳамда жамиятнинг корпоротив веб-сайтида          www.xiva-usk.uz белгиланган тартибда жойлаштириш  маълум  қилинсин. 

 

  1.     Овоз бериш бюллетени шакли ва матни 1-иловага мувофик тасдиқлансин.

        7.Ушбу қарорни бажарилишини назорат килиш Кузатув кенгаши раиси Ҳ.Бабаев   зиммасига  юклатилсин.

   

 

                                                               

      Кузатув кенгаши раиси:                                                 Ҳ.Бабаев

 

      Кузатув кенгаш аъзолари:                                              Ж.Абдуллаев       

                                                                      

                                                                                                 Б.Рахимов

 

                                                                                                 З.Тангриева