“Хива Универсал савдо комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини

“Хива Универсал савдо комплекси”  акциядорлик  жамияти

акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилишини

 

ОЛИБ БОРИШ  ТАРТИБИ

Ассалому-алайкум хурматли жамият  акциядорлари ва йиғилиш  қатнашчилари!

 

Ҳурматли акциядорлар!  

 

       Мана бугун биз жамиятнинг 2019 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий йиғилишига йиғилдик. Умумий йиғилишни бошлашдан олдин жамият умумий йиғилиши санок комиссияси таркибини  сайлаб олишимиз керак .Санок комиссияси  таркиби  3 кишидан   иборат   бўлиши керак.

          Марҳамат ! Кимда қандай  таклиф бор ? 

          Агар таклифлар бўлмаса, саноқ комиссияси  таркибига қуйидаги  номзодларни:

Якубов Октам, Абдалниязова Мухаббат ва Яқубов  Санжарларни   таклиф қиламиз.

 

Таклифга қўшилувчилар қўл кўтариб овоз беришини сўраймиз.

 

           -    Қаршилар ?

           -    Бетарафлар?                  Йўқ

           -    Тасдиқланди.

           Сизларнинг ижозатларингиз билан акциядорларнинг навбатдаги умумий  йиғилишини очиш  тўғрисида таклиф  киритаман.

         

          Акциядорларнинг навбатдаги умумий  йиғилиши  очилсин  деган акциядорларни  қўл кўтариб  овоз  беришларини  сўрайман.

 

           -    Қаршилар ?

           -    Бетарафлар?                  Йўқ

           -    Тасдиқланди.

 

       Жамият  акциядорларнинг  навбатдаги  умумий йиғилишини  “очиқ” деб  эълон  қиламан.

 

            Ҳурматли  умумий  йиғилиш  қатнашчилари!

 

           Энди  акциядорлар  умумий  йиғилиши  кворумини  аниқлаш  учун сўз  санок комиссияси  раиси  Яқубов  Октам  (хисобот тингланади).

 

          Хурматли  акциядорлар!  Мана Санок  комиссияси сўзини  эшитдингиз.

          Бугунги  акциядорларнинг  навбатдан  ташқари  йиғилишида 315 нафар акциядорлардан  _____нафари  иштироқ  этмоқда ( ____фоиз).

          Демак  умумий йиғилишимизни  ўтказишга асос  бор.  

 

          Энди  умумий  йиғилиш  раёсат  аъзоларини  сайлаб  олишимиз  керак.

           Марҳамат ! Кимда қандай  таклиф бор ? 

Агар таклиф ва қўшимчалар бўлмаса раёсат таркибига  қуйидаги номзодларни: 

 

1.Хива шаҳар Хокимининг биринчи ўринбосари  Хасанов Қувондиқ Қодирберганович

2.“Хива Универсал савдо комплекси”АЖ раиси в.в.б Давлетов Дилшод Аллаберганович   

      Ушбу номзодларни  раёсатга сайлансин деганлар қўл кўтариб овоз беришини  сўраймиз.

           -    Қаршилар ?

           -    Бетарафлар?                  Йўқ

           -    Тасдиқланди.

   

    Мажлисни олиб бориш бўйича йиғилиш раисини ва котибини сайлаш лозим.

           Марҳамат ! Кимда қандай  таклиф бор ? 

           Агар таклифлар бўлмаса бугунги йиғилишимизга раис этиб, Хива шахар хокимининг биринчи ўринбосари  Хасанов Қувондиқ Қодирберганович ва котиба жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси  Абдалниязова Мухаббат Исмаиловналарни номзодини таклиф қиламан;

           -    Қаршилар ?

           -    Бетарафлар?                  Йўқ

           -    Тасдиқланди.

 

Энди  рухсатларингизга биноан акциядорларнинг навбатдаги  умумий йиғилишни регламентини  аниқлаб  олсак.

            Марҳамат ! Кимда қандай  таклиф бор ? 

         Агар  таклифлар бўлмаса  акциядорларнинг  навбатдаги  умумий  йиғилиши  кун  тартибини ўқиб  эшиттираман.

 

         1.Жамият  2019 йил молия –хўжалик фаолияти  якуни  бўйича ижроия органи  хисоботини  тинглаш.

         2.Жамиятнинг 2020 йил учун  бизнес  режасини  тасдиқлаш.

         3.Жамият  ижро  органи рахбарини ишга ёллаш  шартномасини тасдиқлаш ёки  бекор  қилиш.

         4.Кузатув  кенгаши хисоботи  ва унинг  таркибини қайта  сайлаш.

         5.Тафтиш комиссияси хисоботи ва унинг  таркиби қайта  сайлаш.

         6.2019 йил якуни бўйича аудитор  текшируви хулосасини тасдиқлаш.

         7.2020 йил учун  жамият аудиторини тасдиқлаш.

         8.2019 йил якуни бўйича соф фойда таксимоти, дивиденд  миқдори ва дивиденд  тўлаш  тартибини  тасдиқлаш.

         9.Жамият  устав фондини кўпайтириш ва таъсис шартномасига ўзгаришлар киритиш.

       Энди акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишининг иш тартибини  тасдиқлаб  олишимиз керак!

        Умумий йиғилишда  ҳар бир маърузачи учун 15  дақиқагача,  музокараларга 5 дақиқагача, саволлар  ва маълумотлар  учун  5 дақиқагача вақт  белгиласакда, йиғилишни  танаффуссиз   якунласак, деган таклиф бор.

        Жамият акциядорларининг  навбатдаги умумий йиғилишининг иш тартиби тасдиқлансин  деган акциядорларни овоз  беришларини  сўрайман.

 

           -    Қаршилар ?

           -    Бетарафлар?                  Йўқ

           -    Тасдиқланди.

 

Энди умумий йиғилиш кун тартибидаги масалаларга овоз бериш бўйича!

          Санок  комиссияси томонидан рўйхатдан  ўтган вақтда  барча  акциядорларнинг қўлига  бюллетенлар  берилган, шунинг учун акциядорлар  йиғилиш давомида кун тартибидаги масалаларнинг ҳар  бири  бўйича  хисоботни тинглаб, кун  тартибидаги  масалаларнинг хар бири  бўйича ўзининг қарорини  қабул қилиб, қўлидаги бюллетенига  ўзини  муносабатини яъни Тарафдор, Карши ва Бетараф деган устунлардан бирини «Ха» жавоби билан тўлдириши лозим. Агарда қўлларингиздаги блютенлар йиртилса, бўялса ёки кун тартибидаги масалаларга  икки хил муносабат билдирилса, бундай  холларда ушбу блютенлар яроқсиз деб ҳисобга олинади ва овоз бериш натижаларига киритилмайди, шунинг учун ҳурматли акциядорлар сизлардан илтимос қўлларингиздаги бюллетенларни  тўлдиришда белгиланган тартибда амал  қилишингизни  сўрайман.

Кун тартибидаги масалаларга оид таклиф, қўшимча, эътироз ва бошқа саволлар ёки тушунмовчиликлар бўладиган бўлса ҳар бир масала бўйича ҳисобот тўлиқ тинглангандан кейин, тартиб билан қўлларингизни кўтариб  фақат шу масала бўйича ўз фикрингизни айтсангиз.

 

Агар таклифга  ўзгариш бўлмаса. Кун  тартибидаги 1-масала  бўйича  жамият раиси Давлетов Дилшод Аллабергановичга

Ушбу масала юзасидан ўз фикрларингизни қўлларингиздаги бюллетенга белгилаб боринглар.

Энди кун татибидаги 2-3-масала бўйича ўзим ахборот  берсам.

Ушбу масала юзасидан ўз фикрларингизни қўлларингиздаги бюллетенга белгилаб боринглар.

          Энди кун татибидаги 4-масала бўйича жамият  кузатув  кенгаши таркибига  киритиш учун  куйидаги  номзодларни  таклиф қиламан.

 

- Хасанов Кувондиқ – Хива  шаҳар хокимининг  биринчи  ўринбосари;

- Икрамов  Жалоладдин – Хива шаҳар хокимлиги мутахассиси;

- Собиров  Абдулла -  акциядор;(Янгиарик пахта тозалаш заводи)

- Жуманиязов Сардор- акциядор;( Янгиарик пахта тозалаш заводи)

- Тангриева Зумрад - акциядор;

- Рахимов Бардибой - акциядор;

          - Абдурахманова Наргиза  - акциядор;

  Ушбу  масала юзасидан ўз  фикрларингизни кўлларингиздаги  бюллетенга  белгилаб  боринглар.

 

Энди кун татибидаги 5-масалага ўтсак.

Жамиятнинг  тафтиш комиссия таркабига  қўйидаги номзодларни  таклиф  қиламан.

- Бекчанов  Сапарбой Қуранбаевич;

- Исаев Эргаш Палванназарович;

- Ахмедов Адилбек Рахматович;

- Назаров  Максуд Бахтиярович;

- Палванов Полванназир Бахтиярович;

 

Ушбу  масала юзасидан ўз  фикрларингизни  қўлларингиздаги  бюллетенга  белгилаб  боринглар.

 

Агар таклифга  ўзгариш бўлмаса. Кун  тартибидаги 6-7-8-9 масала  бўйича  ўзим  ахборот  берсам.

Ушбу масала юзасидан ўз фикрларингизни қўлларингиздаги бюллетенга белгилаб боринглар.

 

 Ҳурматли  акциядорлар Сизлардан  илтимос  мана кун  тартибидаги  барча масалалар  бўйича  хисоботларни тўлиқ  эшитдингиз, энди  қўлларингиздаги бюллетенларга  ўз фикрларингизни тўлиқ  билдириб, тезроқ уни Санок  комиссияси  аъзоларига  беришингизни сўраймиз.

 

Кун  тартибидаги  масалаларга  овоз  бериб билдирган  фикрларингизни аниқлаш  учун  сўзни  санок  комиссияси  раиси  О.Якубовга  берсак.

(Маърузачини  хисоботи  тингланади).

 

Хурматли  акциядорлар!

 

Шунинг  билан  акциядорларнинг  бугунги  навбатдаги  умумий  йиғилиш кун  тартибига  киритилган масалалар  мухокама  қилиб бўлинди.

“Хива Универсал   савдо  комплекси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  умумий  йиғилишини “ёпиқ” деб эълон  қиламан.

 

Эътиборингиз  учун  раҳмат!