So'nggi xabarlar
Affillangan shaxslar ro'yhati 2025...
Ijro organi tarkibi...
Kuzatuv kengashi azolari...
Aksiyadorlarning umumiy yig'ilish bayoni...
Bo'sh ish o'rinlari...
Rijovlanish strategiyalari...
“Хива Универсал савдо комплекси” ақциядорлик жамияти ходимларининг кенгайтирилган йиғилиш баёни...
«Хива Универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти Маъмурияти аъзолари йиғилишининг...
“Хива Универсал савдо комплекси” ақциядорлик жамияти ходимларининг кенгайтирилган йиғилиш 1-сонли баёни...
“Хива Универсал савдо комплекси” ақциядорлик жамияти ходимларининг кенгайтирилган йиғилиш баёни...
Skip to content
  • Asosiy
  • Tashkilot haqida
    • Litsenziyalar
    • Funksiya va vazifalari
    • Tashkiliy tuzilma
    • Filiallar, vakolatxonalar
    • Mulkdor tashkilotlar
    • Rahbariyat
    • Bo'sh ish o'rinlari
    • Tarixi
    • Rivojlanish strategiyalari
  • Axborot xizmati
    • Yangiliklar
    • Tadbirlar
    • E`lonlar
    • Qilingan ishlar
    • Tenderlar
    • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
  • Hujjatlar
    • Yig'ilish qarorlari
    • Ichki hujjatlar
    • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
    • Ustav va ustav fondi
    • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
  • Aksiyadorlarga
    • Kuzatuv kengashi
    • Ijro organi
    • Ichki audit
    • Affillangan shaxslar
    • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
    • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
    • Muhum faktlar
    • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
  • Korxona ko'rsatkichlari
    • Foydalanilmayotgan aktivlar
    • Biznes rejalar
    • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
    • Xaridlar
    • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
    • Yillik hisobotlar
    • Choraklik hisobotlar
    • Audit hulosalari
    • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
    • Dividentlar
  • Bog'lanish

"Xiva universal savdo kompleksi" AJ

Rasmiy veb-sayti

Ishonch raqami
+998 (99) 540-00-30

  • Asosiy
  • Tashkilot haqida
    • Litsenziyalar
    • Funksiya va vazifalari
    • Tashkiliy tuzilma
    • Filiallar, vakolatxonalar
    • Mulkdor tashkilotlar
    • Rahbariyat
    • Bo'sh ish o'rinlari
    • Tarixi
    • Rivojlanish strategiyalari
  • Axborot xizmati
    • Yangiliklar
    • Tadbirlar
    • E`lonlar
    • Qilingan ishlar
    • Tenderlar
    • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
  • Hujjatlar
    • Yig'ilish qarorlari
    • Ichki hujjatlar
    • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
    • Ustav va ustav fondi
    • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
  • Aksiyadorlarga
    • Kuzatuv kengashi
    • Ijro organi
    • Ichki audit
    • Affillangan shaxslar
    • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
    • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
    • Muhum faktlar
    • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
  • Korxona ko'rsatkichlari
    • Foydalanilmayotgan aktivlar
    • Biznes rejalar
    • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
    • Xaridlar
    • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
    • Yillik hisobotlar
    • Choraklik hisobotlar
    • Audit hulosalari
    • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
    • Dividentlar
  • Bog'lanish
  • Bosh sahifa
  • Funksiya va vazifalari / Ustav va ustav fondi
  • «XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» AKSIYADORLIK JAMIYATIНИНГ УСТАВИ

«XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» AKSIYADORLIK JAMIYATIНИНГ УСТАВИ

Сегодня, 13:04 «XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» AKSIYADORLIK JAMIYATIНИНГ УСТАВИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. « Xiva universal  savdo kompleksi » акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда «жамият» деб юритилади мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Қонун» деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014 й. ЎРҚ–370-сон) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: « Xiva universal  savdo kompleksi » aksiyadorlik jamiyati

Рус тилида: акционерное общество «Хива   Универсал  савдо комплекси»

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида: « Xiva universal  savdo kompleksi » AJ

Рус тилида: АО «Хива  Универсал савдо  комплекси».

1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон  Республикаси, Хоразм вилояти, Хива  шаҳар  Элобод   кўчаси 121а-уй   Индекс:220900

1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили: Ulugbek.Makhmudov.81@ mail.ru

1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: WWW.Xiva-usk.uz

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ
 (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

  • Аҳолига тадбиркорлар томонидан барча саноат халқ истеъмол буюм маҳсулотлари ва бошқа рухсат этилган  маҳсулотларни сотиш   савдосини ташкил этиш;
  • -       Ахолининг кенг асортементдаги сифатли кийим-кечак моллари харидорларнинг бу молларга бўлган талабини кондириш ва савдо комплексида тижоратчилар томонидан сотилаётган товарларни сотганлик ва сотиб олганлик, савдо комплексидаги нарх наволар туғрисида  маълумотномалар бериш.
  • -       Ахолини кенг асортементдаги кийим- кечак ва бошқа истеъмол моллари билан таъминлаш.
  • Меҳмонхона, транспорт хизмати кўрсатиш, умумий овқатланиш ва маиший хизмат каби хизматларни ташкил этиш;
  • Аҳоли, ташкилот ва муассасаларга саноат маҳсулотларни сотишга шарт-шароит яратиб бериш;
  •    Автомобилларни тўхташ жойларини ташкил этиш;
  •    Улгуржи ва чакана савдо, савдо-харид, воситачилик ва тижорат ишлари фаолияти билан шуғулланиш;
  •    Тадбиркорларга ва аҳолига кўрсатиладиган  хизматларни яхшилаш, уларга тегишли шарт-шароит яратиш, савдо комплексини  халқ истеьмол буюмлари билан бойитиш;

   

      -    Савдо шахобчаларини ташкил қилиш ва ижара шартномаси бўйича хизмат кўрсатиш;

          Тадбиркорлар ва хусусий кархоналар билан ҳамкорлик қилиш;

  • Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • Ўзбёкистон Республикаси қонунчилигида таьқиқланмаган барча фаолият  турлари билан шуғулланиш;
  • Корхоналарга, тадбиркорларга бино-иншоатлардан фойдаланиш учун ижарага бериш;
  • Аҳолига пуллик автотранспорт хизматини кўрсатиш;
  • Фирма магазинларини очиш;
  • Инвестиция фаолияти,турли ташкилот ва корхоналар,хизмат тури фаолиятини яхшилаш ҳисобига, савдо шахобчаларини ташкил    этиш,

    жумладан: чет-эл фирмалари билан қўшма корхоналар ташкил этиш;

 

2.2. Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

  • Фойданинг акциядорлар талабига мос мақсадда ажратилиш ва фойдаланиш,
     ривожлантириш, воситачилик фаолиятини амалга ошириш, марказлашган бошқарувчиликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ маълумотлар асосида амалга ошириш;
  • Жамият таркибига кирувчи ва жамият  чет эл фирмалари билан очадиган қўшма корхоналар, филиаллар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва кенгайтириш;
  • Кенг халқ истемоли буюмлар  турини кенгайтириб бориш;
  • Мол етказиб берувчи ва мол қабул қилувчи корхоналар билан алоқани
     мустаҳкамлаб бориш, уларни мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
  • Жамият ўз фаолиятининг умумий  мақсадларини   ривожлантириш учун  қуйидаги йўналишларни амалга ошириш;
  • Ўз ҳисобидаги маблағлардан ўз хўжалиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланиш, воситачилик, пайчиликни амалга ошириш, инвестициянинг тўғридан- тўғри шартномасини амалга ошириш;
  • қимматли пул қоғозлари ва чет эл валютаси муомалаларни бажариш;
  • Ўз маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида корхоналар тузиш ёки
     тузишда иштирок этиш ҳисобига фойданинг мустақил қисмини шартнома асосида олиб ишлатиш ҳуқуқига эга бўлиш;

      -  қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

III. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ)НИНГ
 МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) 9 177 731 000 (тўққиз миллиард бир юз етмиш етти  миллион етти юз  ўттиз бир минг) сўмни ташкил қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати  1000 (бир минг) сўм бўлган 9 177 731 (тўққиз миллион бир  юз етмиш етти минг етти юз ўттиз бир) дона оддий эгасининг номи ёзилган нақдсиз акцияларга бўлинган.

        Шу жумладан:

     - Хива шаҳар Хокимлиги   давлат улуши -70,2 фоиз,6438688000 сўмлик,6438688 дона  оддий акциялар;

     - «Янгиарик пахта  тозалаш» АЖ улуши -11,2 фоиз,1028000000 сўмлик,1028000 дона      

        оддий акциялар;

     - Бошқа  ақциядорлар улуши - 18,6 фоиз, 1711043000 сўмлик 1711043 дона оддий акцияларга    бўлинади.

     -  Ҳар бир  акциянинг номинал қиймати  1000 сўмни  ташкил   этади.

 

 

Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш

3.3. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамият устав фонди (устав капитали)ни ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялар:номинал қиймати 1000 сўм бўлган, умумий қиймати 12 624 878 831 (ўн икки миллиард  олти юз йигирма тўрт миллион   саккиз юз етмиш саккиз минг саккиз юз ўттиз бир )сўм бўлган, 12 624 878 (ўн икки миллион олти юз йигирма тўрт минг саккиз юз етмиш саккиз) дона оддий эгаси ёзилган акциялардан иборат.

 3.6. Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби белгиланади.

3.7. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ обуна усули билан белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа бозорида ёки биржадан ташқари бозорда жойлаштирилади.

3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни
 камайтириш

3.10. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.11. Агар устав фонди (устав капитали)ни камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, жамият устав фонди (устав капитали)ни камайтиришга ҳақли эмас.

3.12. Устав фонди (устав капитали)ни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фонди (устав капитали)ни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, НОМИНАЛ
 ҚИЙМАТИ ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Жамиятнинг акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

4.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг ___ фоизи миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

4.3. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

4.4. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

4.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

4.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

4.7. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

4.8. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

4.9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

4.10. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим. 

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

V. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ

5.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

5.3. Жамият устав фонди (устав капитали)нинг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.

5.4. Жамият захира фондига Ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.

5.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

VI. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

6.1. Жамият бошқарув органлари - акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (Бошқарув).

VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ
 ЙИҒИЛИШИ

7.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

7.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

7.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш;

жамиятнинг устав фонди (капитали)ни камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

7.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.

7.5. Жамият акциядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

VIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

8.1. Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

8.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан уч йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.

8.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

жамият уставининг 7.3 бандида кўрсатилган масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг              1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамият раисиининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

8.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

8.5. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан жамият кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

8.6. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.

8.7. Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади.

8.8. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра жамият кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

8.9. Жамият кузатув кенгашининг қарори кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, жамият кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

8.10. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

IX. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш   ваколати жамият бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.

9.2. Жамият  ижроия органинг ваколатига  жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

9.3.   Ижро органи раҳбари (бошқарув раиси) акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.

9.4. Жамият бошқарув раиси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади). Жамият бошқарув раиси билан бир йилдан уч йил муддатга меҳнат шартномасини жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.

9.5. Ижро органи раҳбари (бошқарув раиси)га тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.

9.6. Ижро органи раҳбари (бошқарув раиси) ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

9.7. Ижро органи раҳбари акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

9.8. Ижро органи раҳбари (бошқарув раиси)нинг ваколатларига қуйидагилар киради:

     - мазкур устав ва кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

     - кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

     - жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

     - жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

     - штатларни тасдиқлаш, жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

     - жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

     - жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

     - ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;

     - акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

     - амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

    -  амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш.

    9.9. Бошқарув раиси қуйидаги  ҳуқуқларга эга:

      - акциядорлик жамиятининг Низоми ёки бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан бошқарув раиси ваколатига юклатилган жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни мустақил  ҳал этиш;

     - акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

     - акциядорлик жамиятининг Низоми ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш;

     - шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;

      - ишончномалар бериш;

      - банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа рақамлар очиш;

      - ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;

      - ходимлар штат жадвалини тасдиқлаш;

      - жамоа музокараларида жамият номидан иштирок этиш ва жамоа шартномаларини тузиш;

      -  жамият ходимларини моддий рағбатлантириш;

      - жамият ходимлардан ички меҳнат тартиби, ҳамда жамиятда амал қилаётган бошқа қоида ва тартибларга, шунингдек меҳнат шартномасига риоя қилишни талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизомини бузган холатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш; 

      - ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштириш вақтида унинг учун жамиятнинг хизмат ва тижорат сири деб белгиланувчи ахборотларнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;

      - мазкур Низом ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.

 

9.10.Жамият бошқарув раисиининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан уч йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг бошқарув раиси билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

9.11. Жамият бошқарув раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

9.12. Жамият бошқарув раиси қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.

9.13. Жамият бошқарув раиси мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

X. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

        10.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.

        10.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари, ушбу Низом ва акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

        10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

        10.4. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

       10.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

        

  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

 

ХI. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ

           

          11.1. Жамият кузатув кенгаши томонидан унга ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этилиши мумкин.

11.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

 

     XII.ЖАМИЯТНИНГ  ҚОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТЧИСИ

 

          12.1.Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари  коррупция холатларини  барвақт аниқлаш  ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини  бартараф  этиш, манфаатлар  тўқнашувига   йўл  қўймаслик ҳамда коррупцияга  нисбатан муросасиз  муносабатни аниқлаштириш  чораларини кўриш учун  Коррупцияга қарши ички назоратчи лавозимини жорий этилиши белгиланган.

 12.2.Жамият Коррупцияга қарши ички назоратчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

ХIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

13.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга асосан ҳал қилинади.

13.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

13.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

            «Xiva universal  savdo kompleksi»                                                                                                          

                              АЖ бошкаруви   раиси:-                                      Д.Давлетов  

O'xshash xabarlar

26-05-2022, 15:24

БОШКАРУВ РАИСИ

26-05-2022, 15:23

«XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyatining N I Z O M I

3-06-2025, 15:00

"Xiva universal savdo kompleksi" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2024 йил якуни бўйича умумий йиғилиши

2-08-2022, 14:47

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТУЗИЛМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

26-05-2022, 15:18

"Xiva universal savdo kompleksi" AJning tashkiliy tuzilmasi

Yil dasturi

-2°

Ветер

7.2 м/с

Влажность

38 %

Давление

765 мм рт. ст.

Ma'lumotlar arxivi

  • Октябрь 2025 (24)
    Июнь 2025 (2)
    Май 2025 (2)
    Декабрь 2024 (2)
    Ноябрь 2024 (1)
    Июль 2024 (6)
    Июнь 2024 (3)
    Январь 2024 (2)
    Август 2023 (1)
    Июль 2023 (1)
    Июнь 2023 (2)
    Май 2023 (2)
    Апрель 2023 (1)
    Ноябрь 2022 (1)
    Октябрь 2022 (1)
    Август 2022 (9)
    Июль 2022 (1)
    Июнь 2022 (5)
    Май 2022 (45)

    Показать / скрыть весь архив

Sayt bo'limlari

    • Asosiy
    • Tashkilot haqida
      • Litsenziyalar
      • Funksiya va vazifalari
      • Tashkiliy tuzilma
      • Filiallar, vakolatxonalar
      • Mulkdor tashkilotlar
      • Rahbariyat
      • Bo'sh ish o'rinlari
      • Tarixi
      • Rivojlanish strategiyalari
    • Axborot xizmati
      • Yangiliklar
      • Tadbirlar
      • E`lonlar
      • Qilingan ishlar
      • Tenderlar
      • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
    • Hujjatlar
      • Yig'ilish qarorlari
      • Ichki hujjatlar
      • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
      • Ustav va ustav fondi
      • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
    • Aksiyadorlarga
      • Kuzatuv kengashi
      • Ijro organi
      • Ichki audit
      • Affillangan shaxslar
      • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
      • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
      • Muhum faktlar
      • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
    • Korxona ko'rsatkichlari
      • Foydalanilmayotgan aktivlar
      • Biznes rejalar
      • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
      • Xaridlar
      • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
      • Yillik hisobotlar
      • Choraklik hisobotlar
      • Audit hulosalari
      • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
      • Dividentlar
    • Bog'lanish

Biz haqimizda

Sayt yaratuvchi


Sayt "Million Dastur" OK tomonidan yartilidi.

Veb-saytimizni baholang.

Boshqa so'rovnomalar...

Ma'lumotlar jadvali

     Октябрь     
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilik asosida ximoyalangan.
Saytdan ma'lumot ko'chirilganda yoki qisman foydalanilganda xiva-usk.uz veb-sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart.