So'nggi xabarlar
2025 yil 1 chorak bo'yicha buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalari...
2024 yillik audit xulosasi...
2025 yil uchun Buxgalteriya balansi...
2024 yil uchun tasdiqlangan biznes reja...
2024 yil III chorak moliyaviy natija va balans hisoboti...
«Хива Универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши...
ГОДОВОЙ ОТЧЕТ ЭМИТЕНТА ПО ИТОГАМ ГОДА (2023)...
Изменение в составе исполнительного органа...
Изменение в составе наблюдательного совета...
Изменения в списке аффилированных лиц...
Skip to content
  • Asosiy
  • Tashkilot haqida
    • Litsenziyalar
    • Funksiya va vazifalari
    • Tashkiliy tuzilma
    • Filiallar, vakolatxonalar
    • Mulkdor tashkilotlar
    • Rahbariyat
    • Bo'sh ish o'rinlari
    • Tarixi
    • Rivojlanish strategiyalari
  • Axborot xizmati
    • Yangiliklar
    • Tadbirlar
    • E`lonlar
    • Qilingan ishlar
    • Tenderlar
    • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
  • Hujjatlar
    • Yig'ilish qarorlari
    • Ichki hujjatlar
    • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
    • Ustav va ustav fondi
    • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
  • Aksiyadorlarga
    • Kuzatuv kengashi
    • Ijro organi
    • Ichki audit
    • Affillangan shaxslar
    • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
    • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
    • Muhum faktlar
    • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
  • Korxona ko'rsatkichlari
    • Foydalanilmayotgan aktivlar
    • Biznes rejalar
    • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
    • Xaridlar
    • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
    • Yillik hisobotlar
    • Choraklik hisobotlar
    • Audit hulosalari
    • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
    • Dividentlar
  • Bog'lanish

"Xiva universal savdo kompleksi" MChJ

Rasmiy veb-sayti

Ishonch raqami
+998 (62) 123-45-67

  • Asosiy
  • Tashkilot haqida
    • Litsenziyalar
    • Funksiya va vazifalari
    • Tashkiliy tuzilma
    • Filiallar, vakolatxonalar
    • Mulkdor tashkilotlar
    • Rahbariyat
    • Bo'sh ish o'rinlari
    • Tarixi
    • Rivojlanish strategiyalari
  • Axborot xizmati
    • Yangiliklar
    • Tadbirlar
    • E`lonlar
    • Qilingan ishlar
    • Tenderlar
    • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
  • Hujjatlar
    • Yig'ilish qarorlari
    • Ichki hujjatlar
    • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
    • Ustav va ustav fondi
    • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
  • Aksiyadorlarga
    • Kuzatuv kengashi
    • Ijro organi
    • Ichki audit
    • Affillangan shaxslar
    • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
    • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
    • Muhum faktlar
    • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
  • Korxona ko'rsatkichlari
    • Foydalanilmayotgan aktivlar
    • Biznes rejalar
    • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
    • Xaridlar
    • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
    • Yillik hisobotlar
    • Choraklik hisobotlar
    • Audit hulosalari
    • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
    • Dividentlar
  • Bog'lanish
  • Bosh sahifa
  • Hujjatlar / Ustav va ustav fondi
  • «XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyatining N I Z O M I

«XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyatining N I Z O M I

26-05-2022, 15:23 «XIVA UNIVERSAL SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyatining N I Z O M I

Акциядорларнинг  навбатдан ташқари  Умумий йиғилишининг 2014 йил «8» августдаги карорига  асосан тасдиқланган

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
 
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
         
       1.1.« Xiva universal  savdo kompleksi » aksiyadorlik jamiyati (матн давомида жамият деб номланади)  Ўзбекистон  Республикаси   Президентининг   2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари  ва савдо  комплекслари  фаолиятини   ташкил қилишни   такомиллаштириш         чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПК-1326-сонли  ва Вазирлар    Махкамасининг »бозорлар  ва   савдо  комплекслари фаолиятни  тартибга    солишга  доир  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида»ги    2012   йил 28 августдаги 253-сонли  карори ва Хива туман Хокимининг 2013 йил 10 апрел № 407 қарорларига ва жамият акциядорларини 2013 йил 14 майдаги йиғилиш қарорига асосан «Хива буюм бозори» очиқ    акциядорлик    жамиятини  «Xiva universal  savdo kompleksi »  очиқ акциядорлик жамияти  этиб    қайта     ташкил     қилинган.
      1.2.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
 
1.3. Жамиятнинг тўлиқ  номи:
            Ўзбек тилида:
- кирилл алифбосида – «Хива  Универсал   савдо  комплекси » акциядорлик жамияти
- лотин алифбосида – « Xiva universal  savdo kompleksi » aksiyadorlik jamiyati
 
Рус тилида:
-  акционерное общество «Хива Универсал савдо комплекси»
 
Жамиятнинг қисқартирилган номи:
            Ўзбек тилида:
- кирилл алифбосида – « Хива  Универсал  савдо   комплекси » АЖ
- лотин алифбосида – « Xiva universal  savdo kompleksi » AJ
 
            Рус тилида:
- АО « Хива  Универсал савдо комплекси »
1.4.Жамиятнинг   жойлашган ери ( почта манзили) Ўзбекистон Республикаси,Хоразм   вилояти,  Хива  тумани   Амур  Темур  кўчаси   5-уй  Индекс: 220900
1.5.Жамиятнинг  электрон почта манзили: Ulugbek.Makhmudov.81@ mail.ru
            1.6.Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилган. 
             1.7.Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига, шу жумладан ўзининг Низом жамғармасига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
     1.8. Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ жамият номига ва қисқартирилган жамият номига эга бўлади. Жамият ўзининг номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим (муҳрда бир вақтнинг ўзида жамиятнинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин), ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
    
1.9. Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлиши лозим. Жамият ўзининг почта манзили ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.   
      1.10.Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида жавобгар бўладилар.
1.11. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланмайди. 
1.12.Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
1.13. Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган акциядорлик жамият ёки маъсулияти чекланган жамият шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга ҳақлидир.
1.14. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва жамият Низомида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.
1.15. Жамият Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва жамият Низомида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Жамият филиал ва ваколатхоналарини       мол-мулк билан таъминлайди.
1.16. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс ҳисобланмайди ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Низомлар асосида иш кўради.
1.17.Жамият ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга ҳақли.
1.18. Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.
1.19.Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш
 ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.
 
      2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ.
 
       2.1. Қуйидагилар жамиятни ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади ҳисобланади:

  •  Жамиятнинг асосий мақсади фойда олишдан иборат;
  • Аҳолига тадбиркорлар томонидан барча саноат халқ истеъмол буюм маҳсулотлари ва бошқа рухсат этилган  маҳсулотларни сотиш   савдосини ташкил этиш;
  • Ахолининг кенг асортементдаги сифатли кийим-кечак моллари харидорларнинг бу молларга бўлган талабини кондириш ва савдо комплексида тижоратчилар томонидан сотилаётган товарларни сотганлик ва сотиб олганлик, савдо комплексидаги нарх наволар туғрисида  маълумотномалар бериш.
  • Ахолини кенг асортементдаги кийим- кечак ва бошқа истеъмол моллари билан таъминлаш.
  • Меҳмонхона, транспорт хизмати кўрсатиш, умумий овқатланиш ва маиший хизмат каби хизматларни ташкил этиш;
  • Аҳоли, ташкилот ва муассасаларга саноат маҳсулотларни сотишга шарт-шароит яратиб бериш;
  • Автомобилларни тўхташ жойларини ташкил этиш;
  • Улгуржи ва чакана савдо, савдо-харид, воситачилик ва тижорат ишлари фаолияти билан шуғулланиш;
  • Тадбиркорларга ва аҳолига кўрсатиладиган  хизматларни яхшилаш, уларга тегишли шарт-шароит яратиш, савдо комплексини  халқ истеьмол буюмлари билан бойитиш;
    *  Савдо шахобчаларини ташкил қилиш ва ижара шартномаси бўйича хизмат      
        кўрсатиш;
  • Тадбиркорлар ва хусусий кархоналар билан ҳамкорлик қилиш;
  • Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • Ўзбёкистон Республикаси қонунчилигида таьқиқланмаган барча фаолият  турлари билан шуғулланиш;
  • Корхоналарга, тадбиркорларга бино-иншоатлардан фойдаланиш учун ижарага бериш;
  • Аҳолига пуллик автотранспорт хизматини кўрсатиш;
  • Фирма магазинларини очиш;
  • Инвестиция фаолияти,турли ташкилот ва корхоналар,хизмат тури фаолиятини яхшилаш ҳисобига, савдо шахобчаларини ташкил    этиш,
     жумладан: чет-эл фирмалари билан қўшма корхоналар ташкил этиш;
2.2. Жамият фаолиятининг мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
  • Фойданинг акциядорлар талабига мос мақсадда ажратилиш ва фойдаланиш,
     ривожлантириш, воситачилик фаолиятини амалга ошириш, марказлашган бошқарувчиликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ маълумотлар асосида амалга ошириш;
  • Жамият таркибига кирувчи ва жамият  чет эл фирмалари билан очадиган қўшма корхоналар, филиаллар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва кенгайтириш;
  • Кенг халқ истемоли буюмлар  турини кенгайтириб бориш;
  • Мол етказиб берувчи ва мол қабул қилувчи корхоналар билан алоқани
     мустаҳкамлаб бориш, уларни мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
  • Жамият ўз фаолиятининг умумий  мақсадларини   ривожлантириш учун  қуйидаги йўналишларни амалга ошириш;
  • Ўз ҳисобидаги маблағлардан ўз хўжалиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланиш, воситачилик, пайчиликни амалга ошириш, инвестициянинг тўғридан- тўғри шартномасини амалга ошириш;
  • қимматли пул қоғозлари ва чет эл валютаси муомалаларни бажариш;
  • Ўз маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида корхоналар тузиш ёки
     тузишда иштирок этиш ҳисобига фойданинг мустақил қисмини шартнома асосида олиб ишлатиш ҳуқуқига эга бўлиш;
       2.3 Жамият ўз хўжалик фаолиятини амалдаги қонунлар ва мазкур Низом асосида мустақил ташкил этади.
 
       2.4. Акциядорлик жамияти юридик шахс ҳисобланади, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқларни амалга ошириб, мулкий даъвогар ва жавобгар бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Акциядорлик жамияти ўз фаолиятида жамият фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади; 
       
        2.5. Жамият ўз фаолиятида мустақилдир.  
        2.6. Жамият бошқа корхона ёки янги жамият иштирокчиси, таъсисчиси  бўлиши, уюшмалар ва бирлашмалар ҳамда компаниялар таркибига кириши, амалдаги қонунчиликга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин.
 
                            3. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ  МИҚДОРИ      
 
        3.1. Жамиятнинг Низом жамғармаси (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.
         3.2. Жамиятнинг Низом жамғармасининг миқдори 8 902 715 000  (саккиз миллиард тўққиз юз икки  миллион етти юз ўн беш минг) сўмни ташкил қилиб, ҳар бирининг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 8 902 715 (саккиз миллион тўққиз юз икки минг етти юз ўн беш) дона оддий  эгасининг номи ёзилган нақдсиз акцияларга бўлинган.
        Шу жумладан:
  *Хива туман Хокимлиги  давлат  улуши – 72,3 фоиз,6438688000 сўмлик, 6438688   дона          
   оддий акциялар;
       *«Янгиарик пахта  тозалаш» ОАЖ улуши – 11,6 фоиз   1028000000  сўмлик, 1028000 дона      
        оддий акциялар;
       *Бошқа   ақциядорлар улуши - 16,1фоиз,1436027000 сўмлик 143027 дона оддий акцияларга     
       бўлинади.
      *Ҳар бир   акциянинг номинал қиймати  1000 сўмни  ташкил  этади.
 
а) Жамият Низом жамғармаси миқдорини кўпайтириш.
3.3. Жамиятнинг Низом жамғармаси акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
         3.4. Жамият Низом жамғармасини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни жамият Низомига киритиш тўғрисидаги қарор жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
3.5. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият Низомида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.
         3.6. Эълон қилинган қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият Низом жамғармасини кўпайтириш тўғрисидаги қарор жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
 
                         б) Жамият Низом жамғармаси миқдорини камайтириш.
 
3.7. Жамиятнинг Низом жамғармаси акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг Умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.
3.8. Агар Низом жамғармасини камайтириш натижасида унинг миқдори жамиятнинг Низомига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган жамият Низом жамғармасининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган бўлса, жамият Низом жамғармасини камайтиришга ҳақли эмас.
3.9. Низом жамғармасини камайтириш ва жамият Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
 
         4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ,  НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ
         
         4.1. Жамият томонидан қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, рўйҳатдан ўтказиш, жойлаштириш ва улар бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом билан белгиланади.
4.2. Жамият акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.
4.3. Акция бўлинмасдир. Агар акция Умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.                                        
4.4. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
4.5. Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
4.6. Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир.
4.7. Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акцияси хисобланади. 
4.8. Жамият ҳар бирининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган акцияларни муомалага чиқаради.
4.9. Жамият томонидан жойлаштирилган акциялар: номинал қиймати 1000 сўм  бўлган, умумий қиймати  8 902 715 000 (саккиз миллиард тўққиз юз икки  миллион етти юз ўн беш минг) сўм, 8 902 715  (саккиз миллион тўққиз юз икки минг етти юз ўн беш) дона оддий эгаси ёзилган акциялардан иборат.
Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акциялар:номинал қиймати 1000 сўм бўлган, умумий қиймати 12 624 878 831 (ўн икки миллиард  олти юз йигирма тўрт миллион   саккиз юз етмиш саккиз минг саккиз юз ўттиз бир )сўм бўлган, 12 624 878 (ўн икки миллион олти юз йигирма тўрт минг саккиз юз етмиш саккиз) дона оддий эгаси ёзилган акциялар  чиқаришга  ҳақли. 
4.10. Жамият ўз ҳўжалик фаолияти натижасидаги зарарларни қоплаш мақсадида акцияларни муомалага чиқариши мумкин эмас. 
 
5.  ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ  ЖОЙЛАШТИРИШ  ТАРТИБИ
         
         5.1. Акциядорлик жамияти акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиради.
5.2. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.
5.3.  Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ўзгартириш жараёнида чиқарилган акциялар янги мулкдорларга белгиланган тартибда реализация қилинадиган пайтга қадар дастлабки жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.
5.4. Эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. 
5.5. Жамият томонидан акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш (очиқ ёки ёпиқ обуна) усуллари жамият акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.
5.6. Жамиятнинг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириши, шунингдек уларни сотиб олишдаги имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга мувофиқ амалга оширилади.
5.7. Жамиятни таъсис этишда унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
5.8. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.
5.9. Жамиятнинг Низом жамғармаси (устав капитали) кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
 
6. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН АКЦИЯЛАРНИ ВА АКЦИЯЛАРГА АЙИРБОШЛАНАДИГАН ЭМИССИЯВИЙ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИМТИЁЗЛИ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
 
  1. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.   Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг Умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига (бундан буён матнда имтиёзли ҳуқуқ деб юритилади) эга.
  2. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
  3. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
  4. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.
  5. Жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамиятнинг бошқарув органи томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этади.
  6. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилади.
  7. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас. 
  8. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.
  9. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
  10. Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни уларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас. 
  11. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда жамият томонидан реализация қилинади. 
  12. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
 
 
7. АКЦИЯДОРДАН АКЦИЯЛАРНИ ОЛИШГА БЎЛГАН ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ
 
  1. Агар акциядорларнинг сони эллик нафардан ошмаса ва ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган акцияларни олиш юзасидан қуйидагилар имтиёзли ҳуқуқга эга: 
жамият акциядорлари, учинчи шахсга таклиф этилаётган нарх бўйича ва шартлар асосида, ҳамда акциядорларнинг ҳар бирига тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда;
жамият, агар ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлса. 
  1. Ўз акцияларини сотаётган акциядор акцияларини сотиш нияти тўғрисида бошқа акциядорларни акцияларнинг нархини ва учинчи шахсга таклиф этиш шартларини кўрсатган ҳолда тўғридан-тўғри ёхуд жамият орқали ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
  2. Акциядорлар сотаётган акцияларни олишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акциялар сотувга қўйилган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
  3. Акцияларни олишга бўлган ушбу имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
 
 
8. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ
 
8.1. Жамият ҳўжалик фаолияти натижасида олинган фойда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг жамият мулки ҳисобланади ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомга асосан жамият захираларини шакллантириш ва акциялар бўйича дивиденд тўлаш учун ишлатилади.
8.2. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.
8.3. Акциядорлар жамиятининг Умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.
Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
8.4. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир. 
8.5. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият Низомида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилади.
8.6. Дивидендлар жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан     60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. 
8.7. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
8.8. Жамият Низом жамғармасининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
*агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
*агар жамият соф активларининг қиймати унинг Низом жамғармаси (устав капитали) ва захира жамғармаси суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.
8.9. Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.
8.10. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.
 
9. ЗАХИРА ВА БОШҚА  ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
 
9.1. Жамият соф фойдаси хисобидан захира жамғармаси ва жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа заҳираларни тузиши мумкин.
9.2. Захира жамғармаси жамият Низом жамғармаси миқдорининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тузилади.
9.3. Жамиятнинг захира жамғармаси  9.2. бандда белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% дан кам бўлмаган миқдорда мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали ташкил этилади. 
9.4. Агар захира жамғармаси маблағларининг ҳаммаси ёки бир қисми сарфланган тақдирда мажбурий ажратмалар,  захира жамғармасининг 9.2. бандда белгиланган миқдорга етгунига қадар, қайта амалга оширилади.
9.5. Жамиятнинг захира жамғармаси кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва қонунчиликка мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.
Захира жамғармасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
 
10. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ  ТУЗИЛМАСИ
         
       10.1. Жамиятни бошқарув органлари қуйидагилардан иборат: 
*Акциядорларнинг Умумий йиғилиши;
* Кузатув Кенгаши;
* Ижроия органи (Бошқарув).
 
11. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИ
        
        11.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва “Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.
11.2. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
11.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
11.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг   ижроия органи (бундан буён матнда бошқарув раиси деб юритилади),билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади. 
11.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
11.6. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
11.7. Жамиятнинг барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган холатда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилмайди. Қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади, жамиятнинг имтиёзли акциялари қонун ҳужатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиши ҳоллари бундан мустасно. Бунда қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган  акциядорлар Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалар қўлланилмайди, акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли қоидалар бундан мустасно.
11.8. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  • жамият Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш;
  • жамиятни қайта ташкил этиш;
  • жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • жамиятнинг Низом жамғармасини (устав капиталини) кўпайтириш; 
  • жамиятнинг Низом жамғармасини (устав капиталини) камайтириш;
  • ўз акцияларини олиш;
  • жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
  • жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш; 
  • жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари  бўйича ҳисобот ва хулосаларини эшитиш;
  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият томонидан йирик битимлар ва жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • амалдаги қонунчилик ва мазкур Низомда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
 
Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Низомда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
11.9. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:
жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.
11.10. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
11.11. Ушбу Низомнинг 11.8. бандининг а,б,в.д,н,с - хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. 
11.12. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби ушбу Низом ёки жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
11.13. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
11.14. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибга асосан ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.
11.15. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.  
11.16. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг бошқарув раиси (бошқарув раиси) билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг Низомига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳаси киради.
11.17. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин олтмиш кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. 
11.18. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
11.19. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади. 
11.20. Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. 
11.21. Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.  
11.22. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
11.23. Агар акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
11.24. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
11.25. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
11.26. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
11.27. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади. 
11.28. Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, баённома жумладан акциядорлар Умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади ва саноқ комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.
11.29. Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган Умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.
11.30. Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
 
12. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
      
          12.1. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига Умумий раҳбарлик қилади, ушбу Низом ва қонунчилик билан акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
Жамият кузатув кенгаши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.
 
12.2.  Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
*жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
*жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
*акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
*акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;
*акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
*жамият Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар  Умумий йиғилиши қарорига киритиш; 
*мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;
*қонунда ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
*йиллик бизнес-режани маъқуллаш ва унинг ижроси назоратини амалга ошириш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим; 
*жамиятнинг йиллик ҳисоботи билан бирга жамиятнинг йиллик молия-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисобот ва хулосасини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш. Бунда жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим;
*йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ижроия органи ва ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;
*бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланилиши, ҳамда дивидендлар хисобидан жамият иҳтиёрига қолдирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши  устидан мониторингни амалга ошириш;
*корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
*ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва харажатларининг йиллик лойиҳасини тасдиқлаш;
*қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишига қадар ижроия органи ваколатини муддатидан илгари тўҳтатиш ва ижроия органи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;
*ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
         *жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;
*акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
*жамиятнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;
*жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
*жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;
*жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
*йирик битишувларни содир этиш;
*ушбу Низом ва қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.
 *жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш, жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
12.3. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Низом ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар. 
12.4. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди. Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарори билан кузатув кенгашининг аъзосини ҳар бири(ҳаммаси)нинг ваколати муддатидан илгари тўҳтатилиши мумкин.
12.5. Жамият кузатув кенгаши 1 йил муддатга таркиби 5 (беш) аъзодан иборат. 
12.6. Жамият ижроия органининг аъзолари кузатув кенгашига сайланишлари, тайинланишлари мумкин эмас. Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас. 
12.7. Кузатув кенгаши таркибига қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.
12.8. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
12.9. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни жамият кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
12.10. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
12.11. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
12.12. Жамият кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар Умумий йиғилишида раислик қилади.
12.13. Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.
12.14. Жамият номидан  яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бошқарув раисии) билан, ёки коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, ёки бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартнома кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
12.15. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият ижроия органининг, шунингдек мазкур Низомда белгилаб қўйилган бошқа шахсларнинг талабига биноан чақирилади. 
Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби мазкур Низом ва “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади. 
Кузатув кенгаши мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.
12.16. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
12.17. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Низомда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.
12.18. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, жамият Низомни ва қонунчиликда бир овоздан қарор қабул қилиш белгиланган холатлар бундан мустасно.  Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолларда кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
12.19. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
12.20. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. 
         12.21. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
*мажлис ўтказилган жой ва вақт;
*мажлисда бўлган шахслар;
*мажлиснинг кун тартиби;
*овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
қабул қилинган қарорлар.
12.22. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.
12.23. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан         (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
12.24. Акциядорлар Умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва тўловларнинг миқдори акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.
12.25. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
12.26. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият Низомига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади. 
 
                                        13. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ
 
  1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамият бошқарув раиси томонидан амалга оширилади. 
  2. Жамият бошқарув раиси ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва “Жамият ижроия органи тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.
  3. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган жамият бошқарув раисиининг  ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.
  4. Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
  5. Ижроия орган раҳбари (бошқарув раиси)нинг вазифалари:
*ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, акциядорлар Умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;
 *акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
          *акциядорлар Умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгашига йиллик бизнес-режа ижроси бўйича, ҳамда ўз ваколатига кирувчи бошқа ишлар бўйича  хисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
*жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
*жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
*тиббий-хужалик ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
*давлатга тегишли жамият акциялари бўйича дивидендлар хисобидан жамият иҳтиёрига қолдирилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар (тартиб) ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш;  
*жамиятнинг барча таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
*жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.
*жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
*давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
*жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан белгиланади;
*хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
*жамият малакаси, тажрибасидан  фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
*меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
*жамоа музокораларида ижроия орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
*узоқ муддатли хизмат сафари ва меҳнат таътили вақтини кузатув кенгаши билан келишиш, ўзи йўқлиги даврида бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тўғрисида кузатув кенгашига ахборот бериш;
*мазкур Низом ва қонунчилик билан ижроия органи ваколатига киритилган бошқа масалаларни амалга ошириш;
  1. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
*акциядорлик жамиятининг Низоми ёки бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан бошқарув раиси ваколатига юклатилган жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни мустақил  ҳал этиш;
*акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
*акциядорлик жамиятининг Низоми ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш;
*шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
*ишончномалар бериш;
*банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа рақамлар очиш;
*ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
 
*ходимлар штат жадвалини тасдиқлаш;
*жамоа музокараларида жамият номидан иштирок этиш ва жамоа шартномаларини тузиш;
*жамият ходимларини моддий рағбатлантириш;
*жамият ходимлардан ички меҳнат тартиби, ҳамда жамиятда амал қилаётган бошқа қоида ва тартибларга, шунингдек меҳнат шартномасига риоя қилишни талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизомини бузган холатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш; 
*ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштириш вақтида унинг учун жамиятнинг хизмат   ва тижорат сири деб белгиланувчи ахборотларнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;
*мазкур Низом ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.
  1. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ҳамда унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият акциядорлар Умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият бошқарув раисини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
  2. Жамият бошқарув раисиининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг бошқарув раиси билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.
  3. Жамиятнинг бошқарув раисига тўланадиган ҳақ миқдори, жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.
  4. Жамиятнинг бошқарув раиси вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
  5. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёки жамият кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув раиси билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.
  6. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар улар жамият Низомини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш)    ҳуқуқига эга.
  7. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан жамият бошқарув раисиининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият бошқарув раисининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги Умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган бўлса, жамият бошқарув раисиининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган жамият кузатув кенгаши жамият бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек жамиятнинг ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиради.
  8. Жамият ижроия органи фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва “Жамият ижроия органи тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади.
 
   
      14. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ, ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ      
                                            РАИСИНИНГ  ЖАВОБГАРЛИГИ
       
         14.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамият бошқарув раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим ва белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
14.2. Агар ушбу боб қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги бўлади.
14.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
 
 
 
15. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ  НАЗОРАТ  ҚИЛИШ
а) Тафтиш комиссияси
  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади. жамият тафтиш комиссияси сон таркиби 3 кишидан иборат.
  2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари, ушбу Низом ва акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг  ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
  5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
  6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
  7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулоса тузади, бу хулосада:
жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.
  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссия ҳисобот ва хулосаси акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида эшитилади.
  2. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. 
б) Жамиятнинг ички аудит хизмати
  1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
  2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият Низомига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини ва активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
  3. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
в) Аудиторлик ташкилоти (ташқи аудитор)
Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.
Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади. 
Низом жамғармасидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда танлов асосида амалга оширилади.
  
16. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ
            
          16.1. Жамият кузатув кенгаши томонидан унга ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этилиши мумкин.
16.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
 
 17. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
          
            17.1.Низом бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга асосан ҳал қилинади.
17.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
17.3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
17.4. Мазкур Низомда назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади.
 
    
      
 
      « Xiva universal   savdo kompleksi »                                                                                                          
                     ОАЖ бошкаруви  раиси:-                                  У.Майлиев   
 

O'xshash xabarlar

26-05-2022, 15:24

БОШКАРУВ РАИСИ

24-05-2022, 19:21

16.03.2021 даги йиғилиш қарори

24-05-2022, 19:23

Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан 26.06.2021 йилдаги қабул қилинган қарор

24-05-2022, 19:16

24.10.2020 sanadagi yig'ilish qarori

26-05-2022, 15:25

БОШ ХИСОБЧИ

Yil dasturi

-2°

Ветер

7.2 м/с

Влажность

38 %

Давление

765 мм рт. ст.

Ma'lumotlar arxivi

  • Май 2025 (2)
    Декабрь 2024 (2)
    Ноябрь 2024 (1)
    Июль 2024 (6)
    Июнь 2024 (3)
    Январь 2024 (2)
    Август 2023 (1)
    Июль 2023 (1)
    Июнь 2023 (2)
    Май 2023 (2)
    Апрель 2023 (1)
    Ноябрь 2022 (1)
    Октябрь 2022 (1)
    Август 2022 (9)
    Июль 2022 (1)
    Июнь 2022 (5)
    Май 2022 (45)

    Показать / скрыть весь архив

Sayt bo'limlari

    • Asosiy
    • Tashkilot haqida
      • Litsenziyalar
      • Funksiya va vazifalari
      • Tashkiliy tuzilma
      • Filiallar, vakolatxonalar
      • Mulkdor tashkilotlar
      • Rahbariyat
      • Bo'sh ish o'rinlari
      • Tarixi
      • Rivojlanish strategiyalari
    • Axborot xizmati
      • Yangiliklar
      • Tadbirlar
      • E`lonlar
      • Qilingan ishlar
      • Tenderlar
      • Rivojlanish strategiyalari dasturlarining natijalari
    • Hujjatlar
      • Yig'ilish qarorlari
      • Ichki hujjatlar
      • Yuqori boshqaruv organi qarorlari
      • Ustav va ustav fondi
      • Jamiyat tomonidan aksiyalar sotib olinishi
    • Aksiyadorlarga
      • Kuzatuv kengashi
      • Ijro organi
      • Ichki audit
      • Affillangan shaxslar
      • Affillangan shaxslar bilan tuzilgan yillik shartnomalar
      • Korporativ boshqaruv tizimining baholash natijalari
      • Muhum faktlar
      • Boshqaruv va nazorat organlariga to'langan rag'batlantirish miqdorlari
    • Korxona ko'rsatkichlari
      • Foydalanilmayotgan aktivlar
      • Biznes rejalar
      • Buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalar
      • Xaridlar
      • Ijro organining samaradorligini muhim ko'rsatkichlari KPI
      • Yillik hisobotlar
      • Choraklik hisobotlar
      • Audit hulosalari
      • Moliyavit, operatsion, huquqiy va boshqa tavakkallar
      • Dividentlar
    • Bog'lanish

Biz haqimizda

Sayt yaratuvchi


Sayt "Million Dastur" OK tomonidan yartilidi.

Veb-saytimizni baholang.

Boshqa so'rovnomalar...

Ma'lumotlar jadvali

     Июнь     
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Barcha huquqlar amaldagi qonunchilik asosida ximoyalangan.
Saytdan ma'lumot ko'chirilganda yoki qisman foydalanilganda xiva-usk.uz veb-sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart.